Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 33 йиллиги ҳамда "14 январь - Ватан ҳимоячилари куни" муносабати билан Янги Ўзбекистон мажмуасида жойлашган Мустақиллик монументи пойига гулчамбар қўйилди / / Давлат мукофотлари ўз эгаларига топширилди / / Миллий гвардия Маънавият ва маърифат марказида байрамона тадбир ташкил этилди / / «Ваъда» номли бадиий фильмнинг тақдимот маросими бўлиб ўтди. / / Куч тузилмаларининг кинология соҳасидаги ҳамкорлиги // "Айдар-Арнасой кўллар тизими"да ҳуқуқбузарликларни олдини олишга қаратилган рейд тадбирлари давом эттирилмоқда // Хоразмда Қизил китобга киритилган қушни сотмоқчи бўлган фуқаро ушланди // Маҳаллалар кесимида мулкий турдаги жиноятларнинг олдини олиш ҳамда ҳуқуқбузарликларни профилактика қилиш борасида ҳамкорликдаги манзилли тарғибот тадбирлари давом эттирилмоқда // Нурафшон шаҳрида жойлашган Milliy gvardiya Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ҳудудида "От спорти майдони" мажмуасининг очилиш маросими бўлиб ўтди ва унда ҳарбий ватанпарварликга ихтисослаштирилган синф ўқувчилари ҳамда тизим фахрийлари иштирок этишди // Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари ташкил этилганлигининг 33 йиллиги ва ватан ҳимоячилари куни байрами арафасида Milliy gvardiya ташаббуси билан «Заковат» интеллектуал ўйини ўтказилди // 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни байрами муносабати билан Республикамиз бўйлаб Milliy gvardiya тизимида муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган аскарлар ва уларнинг ота-оналари иштирокида телемулоқотлар ташкиллаштирилди // Milliy gvardiya Жиззах вилояти бўйича бошқармасида “Ётоқхона, ошхона ва хизмат кўрсатиш бинолари” шунингдек, Жиззах шаҳар Қўриқлаш бўлими “Маъмурий биноси”нинг тантанали очилиши Гвардиячиларга байрамона туҳфа бўлди // Қуролли Кучларимизни ташкил топганлигининг 33 йиллиги ҳамда 14 январь — Ватан ҳимоячилари куни байрами муносабати билан бугун, Янги Ўзбекистон боғида “Мен ғолиб” шиори остида югуриш мусобақаси ташкил этилди // Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 33 йиллиги ҳамда 14 январь-Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан Пойтахтимизнинг Амир Темур хиёбони бўйлаб “Отлар паради” бўлиб ўтди // Тошкент вилоятидаги тоғли ҳудудлардаги дам олиш масканларида жамоат тартибини сақлаш ҳамда фуқаролар хавфсизлигини таъминлашга қаратилган манзилли чора-тадбирлар олиб борилмоқда // Миллий гвардия тизими фахрийлари ҳамда хизмат вақтида ҳалок бўлган ходимларнинг оила аъзолари холидан хабар олинди. // Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 33 йиллиги ҳамда 14 январь - “Ватан ҳимоячилари куни” муносабати билан "Аскар оналарини шарафлаймиз!” мавзусидаги тадбир ташкил этилди // Пойтахтимиздаги "Киночилар уйида" Миллий гвардия “Темурбеклар мактаби” фаолиятига оид “Ваъда” номли телесериалнинг тақдимоти бўлиб ўтди 

Ўз O'z Ру En

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ҳарбий мусиқа академик лицейига номзодларни қабул қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 ноябрь кунидаги  971-сон “Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ҳарбий мусиқа академик лицейи фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ҳарбий мусиқа академик лицейига ўқувчиларни танлаб олиш, ўқишга қабул қилиш ва ўқишдан четлатиш тартиби тўғрисидаги Низомга мувофиқ амалга оширилади.

Республика ихтисослаштирилган мусиқа академик лицейининг 5-синфига умумий ўрта таълим муассасаларининг 4-синфини битирган ўқувчиларни (кейинги ўринларда номзод деб аталади) танлаб олиш орқали ўқишга қабул қилинади.

Номзоднинг билим савияси, касбий (ижодий) ва интеллектуал қобилияти, дунёқараши ва психологик жиҳатларини аниқлаш танлаб олишнинг асосий мақсади ҳисобланади.

Танлаб олишдан муваффақиятли ўтган номзодлар академик лицейга белгиланган квота доирасида қабул қилинади.

Академик лицейга номзодларни танлаб олиш ва ўқишга қабул қилиш тенг ҳуқуқлилик ва одиллик тамойиллари асосида амалга оширилади.

Ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар номзодларни танлаб олиш жараёнида кузатувчи сифатида қатнашиши мумкин.

Номзодлардан ҳужжатларни қабул қилиш

Академик лицей раҳбарияти танлаб олишни сифатли ва ошкора ўтказиш мақсадида ҳар йили 1 апрелга қадар, оммавий ахборот воситалари орқали академик лицейга номзодлар танлаб олиниши ҳақида ташвиқот тадбирларини ташкил этадилар.

Қабул комиссияси номзодларнинг ҳужжатларини 1 - 20 июнь кунлари қабул қилади.

Танлаб олишда қатнашиш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилиши талаб этилади:

номзоднинг ота-онаси (уларнинг ўрнини босувчи шахслар) томонидан академик лицей директори номига ариза;

номзоднинг ота-онаси (уларнинг ўрнини босувчи шахслар) томонидан сўровнома;

номзоднинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси нусхаси;

086-У шакл бўйича тиббий маълумотнома;

номзоднинг тиббий дафтарчаси (063 шакл);

6 дона 3х4 см ўлчамли рангли фотосурат;

номзоднинг ўқиш жойидан баҳолар табелининг нусхаси;

номзоднинг ота-онасининг (уларнинг ўрнини босувчи шахсларнинг) паспортлари нусхалари.

  1. Кириш имтиҳонлари 20 - 30 июнь кунлари ўтказилади.
  2. Қабул комиссияси фаолияти давомида мурожаат этувчи фуқароларга маслаҳатлар бериб боради.

Академик лицейга номзодларни танлаб олиш

ва ўқишга қабул қилиш

  1. Академик лицейга номзодлар кириш имтиҳонларини ўтказиш орқали танлаб олинади.
  2. Кириш имтиҳонларини ўтказиш учун материаллар академик лицей ҳамда Ҳарбий-техник институтнинг етакчи педагог ва психологлари томонидан умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандартларига мувофиқ ишлаб чиқилиб, қабул комиссияси раиси томонидан тасдиқланади.
  3. Кириш имтиҳонлари давлат, рус ва қорақалпоқ тилларида қабул комиссияси раиси томонидан тасдиқланган жадвалга мувофиқ белгиланган муддатларда ўтказилади.
  4. Номзодлар билан қуйидаги кириш имтиҳонлари ўтказилади:

она тили (диктант);

математика (назорат иши);

ўқиш;

психологик синов (тест);

ижодий имтиҳон (мусиқа).

  1. Кириш имтиҳонларига қуйидаги талаблар қўйилади:

она тили бўйича диктант матнининг ҳажми 110 - 120 сўздан иборат бўлади, диктантни ёзиш учун 45 дақиқа вақт ажратилади;

математика бўйича назорат ишини ўтказиш учун номзодларга 4 та топшириқ (2 та мисол ва 2 та вазифа) берилади, уларни ечиш учун 45 дақиқа вақт ажратилади;

ўқиш бўйича имтиҳонни ўтказиш учун номзодга матн тақдим этилади, ўқиш тезлиги бир дақиқага 70 сўздан кам бўлмаслиги керак;

психологик синов учун номзодларга 20 та тест саволлари берилади, уларни ечиш учун 45 дақиқа вақт ажратилади.

Ижодий имтиҳонни ўтказиш давомида номзоднинг ижро этиш усули, хотира, эшитиш қобилияти ва мустақил тайёрланган чиқиши баҳоланади. Ижодий имтиҳонни ўтказиш учун ҳар бир номзодга 15 - 20 дақиқа вақт ажратилади.

  1. Номзодларга ижодий синовлар ўтказиладиган бинога ўзи билан мусиқа асбоби, ижодий ишни бажариш учун зарур анжом олиб киришларига рухсат этилади.
  2. Номзодлар барча синовларнинг умумий натижаси кетма-кетлиги бўйича белгиланган квотага мувофиқ ўқишга қабул қилинади.
  3. Бир нечта номзодларнинг ўтиш рейтинг баллари тенг бўлган ҳолатларда, улар академик лицейга белгиланган квотадан ташқари қабул қилинади.
  4. Кириш имтиҳонлари 100 баллик тизимда академик лицейга кириш учун имтиҳонларни умумий баҳолаш мезонларига мувофиқ баҳоланади.
  5. Имтиҳонларга келмаган номзодлар билан такрорий имтиҳонлар ўтказилмайди.
  6. Академик лицей директори 3 июлга қадар Қабул комиссияси йиғилишининг баённомаси асосида номзодларни академик лицейга ўқувчилар сафига қабул қилиш тўғрисида буйруқ чиқаради.
  7. 23. Кириш имтиҳонларининг якуний натижалари академик лицей қабул комиссияси томонидан 5 июлгача эълон қилинади.
  8. 24. Кириш имтиҳонлари натижасидан норози бўлган номзодларнинг ота-оналари (уларнинг ўрнини босувчи шахслар) академик лицей директори буйруғи билан тузиладиган аппеляция комиссиясига натижа эълон қилинган кундан бошлаб 3 кун давомида аппеляция бериш ҳуқуқига эга.
Text to speech