Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

Давлатимиз раҳбари томонидан 2017 йил ноябрь ойида қабул қилинган қарорга мувофиқ, ўсиб келаётган ёш авлодни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларда она Ватанга садоқат ва унинг мустақиллигини ҳимоя қилиш бўйича бурч туйғусини шакллантириш, ҳарбий хизматга ҳурмат туйғуларини сингдириш, шунингдек, олий ҳарбий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун етарли билимга эга бўлган иқтидорли ёшларни тизимли равишда тайёрлаш мақсадида, Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йилда “Умумий ўрта таълим мактабларида ҳарбий-ватанпарварлик синфлари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори қабул қилинган.
Унга кўра 2020-2021 ўқув йилидан бошлаб юқорида таъкидлаганимиздек Қорақолпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва барча вилоятларда 4 тадан жами республикамиз бўйлаб 56 та мактабларда ҳарбий-ватанпарварлик синфлари ташкил этилиб Миллий гвардияга бириктирилган.
Ушбу синфларда ўқиш муддати беш йил бўлиб, 6 синфни битирган ўқувчилар қабул қилинади ва 7-11 синфларда тахсил олишади.
Мактабларда ташкил қилинган қабул комиссиялари томонидан мазкур синфларга кириш истагини билдирган номзодлардан тегишли ҳужжатлар 1 июлдан 20 июль кунига қадар қабул қилиниб, 25 август кунигача белгиланган тартибда жисмоний тайёргарлик ва тегишли фанлар йўналиши бўйича тест синовлари ўтказилади.
Ҳарбий-ватанпарварлик синфларига қабул қилиш бўйича танлов тенг ҳуқуқлилик ва қабул қилишнинг ягона қоидалари асосида амалга оширилади.
Танловнинг якуний натижалари 25 август куни эълон қилинади.

Text to speech