Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ўртасида от спортининг поло тури бўйича "Миллий гвардия кубоги" мусобақаси бўлиб ўтди.   ///  Ёнғинларни олдини олиш бўйича профилактик тадбир ўтказилди.   /// Пиротехника воситаларининг ноқонуний айланмаси билан боғлиқ ҳолатлар фош этилиб, қонуний тартибда чоралар кўрилмоқда.   /// Маънавият ва маърифат марказида "Қўмондон ўринбосарининг тизимдаги ёшлар билан" учрашуви ///  Ўзбекистон Республикаси давлат мадҳияси қабул қилинган кун муносабати билан Миллий гвардия Маънавият ва маърифат марказида “Юракни мадҳ этган садо!” шиори остида тантанали тадбир бўлиб ўтди / / 10 декабрь – Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси қабул қилинган кун / /    Миллий гвардия Қорақолпоғистон Республикаси Кинология марказининг очилиш маросими ҳамда Қорақолпоғистон Республикасидаги ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларининг мутахассис Кинологлари ўртасида “Дог биотлон беллашуви” мусобақаси жараёнлари / / Harbiy xizmatchilarga yangi uy - joylar topshirildi / / 9 декабрь - Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни / / Президент Шавкат Мирзиёевнинг “Ислом ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатларнинг барқарор ривожланиши учун атом энергиясидан тинчлик мақсадларида фойдаланиш истиқболлари: халқаро ва миллий тажриба” мавзусидаги халқаро конференция иштирокчиларига мурожаати / / Навоий вилоятида Миллий гвардия ходимлари томонидан сертификатга эга бўлмаган пиротехника воситалари аниқланди / / Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 32 йиллиги муносабати билан Миллий гвардия Маънавият ва маърифат марказида тадбир ташкил этилди / / Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари қўл жанги федерацияси раиси - Миллий гвардия қўмондони Р.Джураев томонидан Остона шаҳрида бўлиб ўтган “Қўл жанги бўйича Жаҳон Кубоги” мусобақасида фахрли 1-ўринни эгаллаган спортчилар ва уларнинг мураббийлари муносиб рағбатлантирилди // Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси делегациясининг Туркия жандармериясига ташрифи якунлари тўғрисида // Юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон чемпионатида Миллий гвардия ҳарбий хизматчиси Жалгасбай Бердимуратов 87 кг вазн тоифасида ғолиб бўлди // 22 ноябрь – “Халқаро психологлар куни” муносабати билан “Ўзбекистон Республикаси ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларида психологик таъминлаш фаолияти: муаммо ва ечимлар” мавзусида илмий-амалий конференция бўлиб ўтди // Янги Ўзбекистон боғида бўлиб ўтган Янги нафас умуммиллий ҳаракати доирасида “Талаба югур” оммавий югуриш мусобақаси ёшларни бир мақсад сари бирлаштирди // Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис Сенатининг биринчи ялпи мажлисида иштирок этди / / Чет давлатларига кетган ўқувчи ёшлар ва уларнинг ота-оналари билан он-лайн конференц алоқа шаклидаги учрашув бўлиб ўтди / / Миллий гвардия тизимида кадрлар малакасини ошириш, ходимларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан матбуот анжумани / / Ўзбекистон Давлат байроғи қабул қилинганлигининг 33 йиллиги муносабати билан пойтахтимиздаги Амир Темур хиёбони бўйлаб Миллий гвардия бошчилигида куч тузилмалари отлиқ бўлинмалари иштирокида "Отлиқ кавалерия паради" бўлиб ўтди / / Хитой Халқ Республикаси Халқ қуролланган полицияси комиссари генерал-полковник ChjanXunbinнинг Ўзбекистонга ташрифи якунлари тўғрисида / / 11-ноябрь — Ўзбекистон касаба уюшмалари куни / / Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондонининг Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан байрам табриги / / Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан Миллий гвардия тизимида хизмат олиб бораётган соҳа ходимларини муносиб тақдирлашга бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон соғлиқни сақлаш соҳаси ходимларига байрам табриги  / / Пиротехника воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди 

Ўз O'z Ру En

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси республика ихтисослаштирилган мусиқа академик лицейига номзодларни қабул қилиш бўйича қисқача

маълумот

 

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Республика ихтисослаштирилган мусиқа академик лицейига номзодларни қабул қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 ноябрь кунидаги  971-сон “Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси республика ихтисослаштирилган мусиқа академик лицейи фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Республика ихтисослаштирилган мусиқа академик лицейига ўқувчиларни танлаб олиш, ўқишга қабул қилиш ва ўқишдан четлатиш тартиби тўғрисидаги Низомга мувофиқ амалга оширилади.

Республика ихтисослаштирилган мусиқа академик лицейининг
5-синфига умумий ўрта таълим муассасаларининг 4-синфини битирган ўқувчиларни (кейинги ўринларда номзод деб аталади) танлаб олиш орқали ўқишга қабул қилинади.

Номзоднинг билим савияси, касбий (ижодий) ва интеллектуал қобилияти, дунёқараши ва психологик жиҳатларини аниқлаш танлаб олишнинг асосий мақсади ҳисобланади.

Танлаб олишдан муваффақиятли ўтган номзодлар академик лицейга белгиланган квота доирасида қабул қилинади.

Академик лицейга номзодларни танлаб олиш ва ўқишга қабул қилиш тенг ҳуқуқлилик ва одиллик тамойиллари асосида амалга оширилади.

Ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар номзодларни танлаб олиш жараёнида кузатувчи сифатида қатнашиши мумкин.

 

Номзодлардан ҳужжатларни қабул қилиш

Академик лицей раҳбарияти танлаб олишни сифатли ва ошкора ўтказиш мақсадида ҳар йили 1 апрелга қадар, оммавий ахборот воситалари орқали академик лицейга номзодлар танлаб олиниши ҳақида ташвиқот тадбирларини ташкил этадилар.

Қабул комиссияси номзодларнинг ҳужжатларини 1 - 20 июнь кунлари қабул қилади.

Танлаб олишда қатнашиш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилиши талаб этилади:

номзоднинг ота-онаси (уларнинг ўрнини босувчи шахслар) томонидан академик лицей директори номига ариза;

номзоднинг ота-онаси (уларнинг ўрнини босувчи шахслар) томонидан сўровнома;

номзоднинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси нусхаси;

086-У шакл бўйича тиббий маълумотнома;

номзоднинг тиббий дафтарчаси (063 шакл);

6 дона 3х4 см ўлчамли рангли фотосурат;

номзоднинг ўқиш жойидан баҳолар табелининг нусхаси;

номзоднинг ота-онасининг (уларнинг ўрнини босувчи шахсларнинг) паспортлари нусхалари.

  1. Кириш имтиҳонлари 20 - 30 июнь кунлари ўтказилади.
  2. Қабул комиссияси фаолияти давомида мурожаат этувчи фуқароларга маслаҳатлар бериб боради.

Академик лицейга номзодларни танлаб олиш

ва ўқишга қабул қилиш

  1. Академик лицейга номзодлар кириш имтиҳонларини ўтказиш орқали танлаб олинади.
  2. Кириш имтиҳонларини ўтказиш учун материаллар академик лицей ҳамда Ҳарбий-техник институтнинг етакчи педагог ва психологлари томонидан умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандартларига мувофиқ ишлаб чиқилиб, қабул комиссияси раиси томонидан тасдиқланади.
  3. Кириш имтиҳонлари давлат, рус ва қорақалпоқ тилларида қабул комиссияси раиси томонидан тасдиқланган жадвалга мувофиқ белгиланган муддатларда ўтказилади.
  4. Номзодлар билан қуйидаги кириш имтиҳонлари ўтказилади:

она тили (диктант);

математика (назорат иши);

ўқиш;

психологик синов (тест);

ижодий имтиҳон (мусиқа).

  1. Кириш имтиҳонларига қуйидаги талаблар қўйилади:

она тили бўйича диктант матнининг ҳажми 110 - 120 сўздан иборат бўлади, диктантни ёзиш учун 45 дақиқа вақт ажратилади;

математика бўйича назорат ишини ўтказиш учун номзодларга 4 та топшириқ (2 та мисол ва 2 та вазифа) берилади, уларни ечиш учун 45 дақиқа вақт ажратилади;

ўқиш бўйича имтиҳонни ўтказиш учун номзодга матн тақдим этилади, ўқиш тезлиги бир дақиқага 70 сўздан кам бўлмаслиги керак;

психологик синов учун номзодларга 20 та тест саволлари берилади, уларни ечиш учун 45 дақиқа вақт ажратилади.

Ижодий имтиҳонни ўтказиш давомида номзоднинг ижро этиш усули, хотира, эшитиш қобилияти ва мустақил тайёрланган чиқиши баҳоланади. Ижодий имтиҳонни ўтказиш учун ҳар бир номзодга 15 - 20 дақиқа вақт ажратилади.

  1. Номзодларга ижодий синовлар ўтказиладиган бинога ўзи билан мусиқа асбоби, ижодий ишни бажариш учун зарур анжом олиб киришларига рухсат этилади.
  2. Номзодлар барча синовларнинг умумий натижаси кетма-кетлиги бўйича белгиланган квотага мувофиқ ўқишга қабул қилинади.
  3. Бир нечта номзодларнинг ўтиш рейтинг баллари тенг бўлган ҳолатларда, улар академик лицейга белгиланган квотадан ташқари қабул қилинади.
  4. Кириш имтиҳонлари 100 баллик тизимда академик лицейга кириш учун имтиҳонларни умумий баҳолаш мезонларига мувофиқ баҳоланади.
  5. Имтиҳонларга келмаган номзодлар билан такрорий имтиҳонлар ўтказилмайди.
  6. Академик лицей директори 3 июлга қадар Қабул комиссияси йиғилишининг баённомаси асосида номзодларни академик лицейга ўқувчилар сафига қабул қилиш тўғрисида буйруқ чиқаради.
  7. 23. Кириш имтиҳонларининг якуний натижалари академик лицей қабул комиссияси томонидан 5 июлгача эълон қилинади.
  8. 24. Кириш имтиҳонлари натижасидан норози бўлган номзодларнинг ота-оналари (уларнинг ўрнини босувчи шахслар) академик лицей директори буйруғи билан тузиладиган аппеляция комиссиясига натижа эълон қилинган кундан бошлаб 3 кун давомида аппеляция бериш ҳуқуқига эга.

Мурожаат учун телефон 71.276-34-65

Ишонч телефони: 71. 236-51-08

Text to speech