Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ўртасида от спортининг поло тури бўйича "Миллий гвардия кубоги" мусобақаси бўлиб ўтди.   ///  Ёнғинларни олдини олиш бўйича профилактик тадбир ўтказилди.   /// Пиротехника воситаларининг ноқонуний айланмаси билан боғлиқ ҳолатлар фош этилиб, қонуний тартибда чоралар кўрилмоқда.   /// Маънавият ва маърифат марказида "Қўмондон ўринбосарининг тизимдаги ёшлар билан" учрашуви ///  Ўзбекистон Республикаси давлат мадҳияси қабул қилинган кун муносабати билан Миллий гвардия Маънавият ва маърифат марказида “Юракни мадҳ этган садо!” шиори остида тантанали тадбир бўлиб ўтди / / 10 декабрь – Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси қабул қилинган кун / /    Миллий гвардия Қорақолпоғистон Республикаси Кинология марказининг очилиш маросими ҳамда Қорақолпоғистон Республикасидаги ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларининг мутахассис Кинологлари ўртасида “Дог биотлон беллашуви” мусобақаси жараёнлари / / Harbiy xizmatchilarga yangi uy - joylar topshirildi / / 9 декабрь - Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни / / Президент Шавкат Мирзиёевнинг “Ислом ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатларнинг барқарор ривожланиши учун атом энергиясидан тинчлик мақсадларида фойдаланиш истиқболлари: халқаро ва миллий тажриба” мавзусидаги халқаро конференция иштирокчиларига мурожаати / / Навоий вилоятида Миллий гвардия ходимлари томонидан сертификатга эга бўлмаган пиротехника воситалари аниқланди / / Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 32 йиллиги муносабати билан Миллий гвардия Маънавият ва маърифат марказида тадбир ташкил этилди / / Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари қўл жанги федерацияси раиси - Миллий гвардия қўмондони Р.Джураев томонидан Остона шаҳрида бўлиб ўтган “Қўл жанги бўйича Жаҳон Кубоги” мусобақасида фахрли 1-ўринни эгаллаган спортчилар ва уларнинг мураббийлари муносиб рағбатлантирилди // Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси делегациясининг Туркия жандармериясига ташрифи якунлари тўғрисида // Юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон чемпионатида Миллий гвардия ҳарбий хизматчиси Жалгасбай Бердимуратов 87 кг вазн тоифасида ғолиб бўлди // 22 ноябрь – “Халқаро психологлар куни” муносабати билан “Ўзбекистон Республикаси ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларида психологик таъминлаш фаолияти: муаммо ва ечимлар” мавзусида илмий-амалий конференция бўлиб ўтди // Янги Ўзбекистон боғида бўлиб ўтган Янги нафас умуммиллий ҳаракати доирасида “Талаба югур” оммавий югуриш мусобақаси ёшларни бир мақсад сари бирлаштирди // Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис Сенатининг биринчи ялпи мажлисида иштирок этди / / Чет давлатларига кетган ўқувчи ёшлар ва уларнинг ота-оналари билан он-лайн конференц алоқа шаклидаги учрашув бўлиб ўтди / / Миллий гвардия тизимида кадрлар малакасини ошириш, ходимларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан матбуот анжумани / / Ўзбекистон Давлат байроғи қабул қилинганлигининг 33 йиллиги муносабати билан пойтахтимиздаги Амир Темур хиёбони бўйлаб Миллий гвардия бошчилигида куч тузилмалари отлиқ бўлинмалари иштирокида "Отлиқ кавалерия паради" бўлиб ўтди / / Хитой Халқ Республикаси Халқ қуролланган полицияси комиссари генерал-полковник ChjanXunbinнинг Ўзбекистонга ташрифи якунлари тўғрисида / / 11-ноябрь — Ўзбекистон касаба уюшмалари куни / / Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондонининг Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан байрам табриги / / Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан Миллий гвардия тизимида хизмат олиб бораётган соҳа ходимларини муносиб тақдирлашга бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон соғлиқни сақлаш соҳаси ходимларига байрам табриги  / / Пиротехника воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди 

Ўз O'z Ру En

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 июнь ПҚ-4375-сон “Ўсмирларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ва давлат хизмати учун кадрлар захирасини тайёрлаш тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ,  Ўзбекистон Республикаси Мудофаа, Ички ишлар, Фавқулодда вазиятлар вазирликлари, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардияси таркибида принципиал янги “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейлари ташкил этилди.

“Темурбеклар мактаби”да ўқиш давомийлиги икки йил бўлиб, ҳар бирига йиллик қабул квотаси 150 кишини ташкил этади.

Номзодларни ўқишга қабул қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 июндаги ПҚ-4375-сон қарорининг 3-иловаси билан тасдиқланган “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейи тўғрисидаги Низом ҳамда “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейларнинг Устави асосида амалга оширилади.

 Номзодларни саралаш тартиби

  1. “Темурбеклар мактаби”га жорий йилда умумтаълим ва ихтисослаштирилган мактаб-интернат мактабларининг 9-синфини тамомлаганлик тўғрисидаги шаҳодатномага эга, соғлиғининг ҳолатига кўра ўқишга яроқли деб топилган ҳамда ҳаққоний ва шаффофлик тамойилларига асосланган саралаш танловидан муваффақиятли ўтган, эркак жинсли Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари ўқишга қабул қилинади.
  2. Саралаш танлови дастлабки танлаш, ҳарбий-касбий танлов ва тест синовларидан иборат.

 Дастлабки танлаш

  1. Дастлабки танлашнинг асосий тадбирлари қуйидагилар ҳисобланади:

номзодга тегишли ҳужжатларни ва уни тавсифловчи маълумотларни тўплаш;

номзод тўғрисидаги турли маълумотларни (оилавий аҳволи, ота-онаси
ва яқин қариндошларининг ҳарбий хизматга муносабати ва шу кабилар), номзоднинг “Темурбеклар мактаби”га ўқишга киришини танлашига асослар
ва сабабларни аниқлаштириш;

умумтаълим фанлари бўйича ўзлаштириши, соғлиғи ва жисмоний тайёргарлик ҳолатини ҳар томонлама ва холисона баҳолаш;

номзодларнинг шахсий-психологик хусусиятларини ўрганиш.

  1. Номзодлар учун дастлабки танлаш “Темурбеклар мактаби”га ўқишга кириш истагини билдирган номзодларнинг аризалари асосида яшаш жойи бўйича мудофаа ишлари бўйича бўлимларда ҳар йили 1 апрелдан 30 апрелга қадар ўтказилади.
  2. Дастлабки танлашда иштирок этиш учун номзодлар қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

а) мудофаа ишлари бўйича бўлим бошлиғи номига ариза;

б) белгиланган шаклдаги сўровнома;

в) ўқиш ва яшаш жойидан тавсифнома;

г) таълим муассасасига кираётган номзоднинг тиббий хулосалар қайд этилган тиббий дафтарчаси (картаси);

д) намуна асосида ёзилган батафсил таржимаи ҳол;

е) туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома ёки паспорт нусхаси, мудофаа ишлари бўлимларида рўйхатда туриши тўғрисидаги маълумотнома нусхаси;

ж) фанларни ўзлаштириши тўғрисида ўқиш жойидан директор томонидан тасдиқланган маълумотнома;

з) психоневрологик, силга қарши ва тери-таносил касалликлари диспансерлари, наркологик ва одам иммунитети танқислиги синдромига (ОИТС) қарши курашиш марказларидан берилган маълумотнома, лаборатория текширишлари натижалари (қон ва пешобнинг умумий таҳлили, нажасни гельментологик текшируви, қоннинг биокимёвий текширувлари: “В” ва “С” турдаги вирусли гепатит маркерлари, АТЛ, АСТ, билирубин (фракциялари билан), умумий оқсил, тимол синамаси, кўкрак қафаси флюорографияси, электрокардиография текшируви (ЭКГ), қорин бўшлиғи, сийдик ажратиш тизими аъзолари ва қалқонсимон безнинг, ультратовуш текшируви (УТТ), эзофагогастроэдуоденоскопия текшируви (ЭФГДС) хулосалари) бўйича тиббий маълумотномалар;

и) номзоднинг ички ишлар органларида рўйхатга олинмаганлиги ҳолатларини тасдиқловчи маълумотнома;

к) 4 дона 3,5 х 4,5 см ўлчамли ва 6 дона 3 х 4 см ўлчамли рангли фотосуратлар.

  1. Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг қарорига мувофиқ дастлабки ва ҳарбий-касбий танлашдан муваффақиятли ўтган “Темурбеклар мактаби”га тест синовларисиз танловдан ташқари ўқишга қабул қилиниш ҳуқуқига эга бўлган айрим тоифадаги номзодлар, шунингдек тест синовларида ўзлари тўплаган балларнинг 20 фоизи миқдоридаги қўшимча баллар кўринишида имтиёзга эга бўлган номзодлар қўшимча равишда қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:

а) халқаро ва республика фан олимпиадаларининг ғолиблигини тасдиқловчи белгиланган намунадаги гувоҳнома;

б) ўз хизмат вазифаларини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳамда жароҳатланиш (шикастланиш) натижасида ногирон бўлиб қолган ҳарбий хизматчилар, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги қутқарув бўлинмалари хизматчиларининг фарзандлари:

ўлим гувоҳномаси ёки ногиронлик тўғрисидаги маълумотнома;

хизмат вазифаларини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳамда жароҳатланиш (шикастланиш) натижасида ногирон бўлиб қолганлиги юзасидан тегишли вазирлик ва идора раҳбарининг буйруғидан кўчирма.

в) етим, ота-она қаровисиз қолган, ижтимоий носоғлом оилаларда яшаётган, давлат ва жамият кўмагига муҳтож бўлган, жорий йилда умумтаълим мактабларининг 9-синфини тамомлаган номзодлар учун Вояга етмаган ёшлар билан ишлаш бўйича ҳудудий идоралараро комиссия тавсияси;

г) Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги раҳбарлигида ўтказилаётган республика ва халқаро спорт мусобақаларининг ғолиблигини тасдиқловчи гувоҳнома.

  1. Туғилганлик тўғрисида гувоҳнома ёки паспорт, чақирилувчининг қайд этилганлиги тўғрисида гувоҳнома, ўқишга имтиёзли кириш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатларнинг асл нусхалари номзодлар томонидан “Темурбеклар мактаби”га келганда қабул комиссиясига шахсан тақдим этилади.
  2. Қуйидагилар “Темурбеклар мактаби”га кириш учун рад жавобини берилишига асос бўлади:

номзоднинг Ўзбекистон Республикаси фуқароси эмаслиги;

номзодга нисбатан жиноий иш қўзғатилганлиги, дастлабки тергов ёки суриштирув ўтказилаётганлиги, жиноят иши судда кўриб чиқилаётганлиги;

жазо чораси туридан ёки амнистия қарори қўлланилганлигидан қатъий назар содир этилган жиноят учун айблов ҳукми чиқарилганлиги;

яшаш жойидан ва ички ишлар органларидан салбий тавсияномалар мавжудлиги.

  1. Дастлабки танлаш натижалари бўйича “Темурбеклар мактаби”га ўқишга кириш учун тавсия қилинган номзодларнинг шахсий йиғмажилдлари туман (шаҳар) мудофаа ишлари бўйича бўлимлари томонидан ҳар йили 1 май кунига қадар мудофаа ишлари бошқармаларига топширилади.

 Ҳарбий-касбий танлаш

  1. Ҳарбий-касбий танлашнинг асосий тадбирлари қуйидагилардан иборат:

тақдим қилинган номзодга тегишли ҳужжатлар ва уни тавсифловчи маълумотларни ўрганиш;

номзодларнинг якуний тиббий текширувдан ўтказиш;

номзоднинг саводхонлик даражасини (орфография ва пунктуация) баҳолаш;

номзодларнинг психофизиологик хусусиятларини ўрганиш;

номзодларнинг жисмоний тайёргарлик даражасини аниқлаш;

номзод билан якка тартибда якуний суҳбат ўтказиш ва номзодларни тест синовларига қўйиш тўғрисида якуний қарор қабул қилиш.

  1. Ҳарбий-касбий танлаш номзоднинг яшаш жойи бўйича мудофаа ишлари бошқармаларида ҳар йили 1 майдан 20 июнь кунига қадар ўтказилади.
  2. Мудофаа ишлари бошқармалари томонидан номзодларнинг расмийлаштирилган шахсий йиғмажилдлари мудофаа ишлари бошқармалари орқали “Темурбеклар мактаби”нинг қабул комиссиясига юборилади.
  3. Тест синовларига рухсат этилган номзодларга мудофаа ишлари бошқармалари томонидан маълумотнома берилади. Маълумотнома умумтаълим мактабидан умумий ўрта таълим тўғрисидаги шаҳодатномани олиш учун асос бўлиб хизмат қилади.
  4. Шахсий йиғмажилдларини ўрганиш натижаларига кўра тест синовларига рухсат этилган номзодларнинг рўйхатларини мудофаа ишлари бошқармаларигача етказиш учун “Темурбеклар мактаби”нинг қабул комиссияси масъул ҳисобланади.
  5. Номзодларнинг тест синовларида иштирок этиш учун ўз вақтида “Темурбеклар мактаби”га етиб келиши учун жавобгарлик мудофаа ишлари бошқармалари бошлиқларига юклатилади.
  6. “Темурбеклар мактаби”га келиб-кетиш, тест синовларига тайёрланиш ва топшириш даврида жойлашиш ҳамда овқатланиш билан боғлиқ ҳаражатлар номзодларнинг ота-оналари ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан қопланади.

 Тест синовлари

  1. Тест синовлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан ўрнатилган тартибда ўтказилади.
  2. Тест синовлари ўтказиладиган умумтаълим фанлари блоки Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси томонидан тасдиқланади.

Номзодлар тест синовларини ўз ихтиёрига кўра уч тилдан – ўзбек, қорақалпоқ ва рус тилларидан бирида топширадилар.

  1. Тест синовларига белгиланган муддатда келмаган номзодлар учун такрорий тест синовлари ўтказилмайди.
  2. “Темурбеклар мактаби”га қабул қилинмаган (саралашдан ўтмаган) номзодларнинг шахсий йиғмажилдлари (ва бошқа ҳужжатлари) далолатнома асосида кейинчалик номзодларнинг яшаш жойи бўйича Халқ таълими вазирлигининг ҳудудий бошқармаларига топшириш учун мудофаа ишлари бошқармаси вакилига берилади.
  3. Тест синовларини ўтказиш санаси, жойи ва вақтини Давлат тест маркази билан келишилган ҳолда белгиланади.
  4. Тест топшириқлари умумий ўрта таълими фанлари (5-9 синфлари кесимида)нинг Давлат таълим стандартларига мувофиқ тузилади.
  5. Тест синовлари натижасидан норози бўлган номзод, унинг ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчилар (васийлар) тест синовлари натижаси эълон қилингандан кейин икки иш куни давомида тест синови ўтказилган “Темурбеклар мактаби”да ташкил этилган апелляция комиссиясига ёзма равишда тест натижалари бўйича апелляция шикояти бериш ҳуқуқига эга бўлиб, уларнинг шикояти қонунчиликда белгиланган тартибда кўриб чиқилади.

 Ўқишга киришда айрим турдаги номзодларга

бериладиган имтиёзлар

  1. Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг қарорига мувофиқ дастлабки ва ҳарбий-касбий танлашдан муваффақиятли ўтган қуйидаги номзодлар “Темурбеклар мактаби”га тест синовларисиз танловдан ташқари ўқишга қабул қилинади:

халқаро ва республика фан олимпиадаларининг ғолиблари – белгиланган қабул квотаси доирасида;

ўз хизмат вазифаларини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳамда жароҳатланиш (шикастланиш) натижасида ногирон бўлиб қолган ҳарбий хизматчилар, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги қутқарув бўлинмалари хизматчиларининг фарзандлари – квотадан ташқари;

етим, ота-она қаровисиз қолган, ижтимоий носоғлом оилаларда яшаётган, давлат ва жамият кўмагига муҳтож бўлган, жорий йилда умумтаълим мактабларининг 9-синфини тамомлаган Вояга етмаган ёшлар билан ишлаш бўйича ҳудудий идоралараро комиссия тавсияси ҳамда тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарларининг қарорлари асосида – квотадан ташқари, белгиланган квотанинг 5 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда.

  1. Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги раҳбарлигида ўтказилаётган республика ва халқаро спорт мусобақаларининг ғолибларига Давлат тест маркази томонидан ўтказилаётган тест синовларида улар тўплаган балларнинг 20 фоизи миқдоридаги қўшимча баллар кўринишида имтиёз берилади.

 “Темурбеклар мактаби”га ўқувчиларни қабул қилиш тартиби

  1. Номзодларни “Темурбеклар мактаби” ўқувчилари сафига қабул қилиш Давлат тест маркази томонидан ўтказилган тест синовлари натижаларига кўра амалга оширилади.
  2. Имтиёзларга эга бўлган (24-бандда кўрсатилган) номзодлар дастлабки ва ҳарбий-касбий танлаш натижаларига асосан ўқишга қабул қилинади.
  3. Дастлабки ва ҳарбий-касбий танлашдан ўтган номзодлар сони белгиланган қабул квоталаридан кам бўлган тақдирда тест синовлари ўтказилмайди ва номзодлар дастлабки ва ҳарбий-касбий танлаш натижаларига асосан қабул қилинади.
  4. Бир нечта номзодларнинг ўтиш рейтинг баллари тенг бўлган ҳолларда улар орасида биринчи блок фанидан тест натижалари юқори бўлган номзод қабул қилинади, шунда ҳам баҳолар тенг бўлиб қолган тақдирда, умумий ўрта таълим тўғрисидаги шаҳодатномадаги математика, физика, она-тили ва адабиёт фанларидан олган якуний баҳолари йиғиндиси бошқаларникидан юқори бўлган номзод ўқишга қабул қилинади.
  5. “Темурбеклар мактаби”га ўқишга қабул қилинадиган шахслар ўқувчи деб аталади.

 “Темурбеклар мактаби” битирувчиларига бериладиган имтиёзлар

  1. “Темурбеклар мактаби” битирувчиларига Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий ва ихтисослаштирилган таълим муассасаларига ўқишга киришда Давлат тест маркази томонидан ўтказиладиган тест синовларида ўзлари тўплаган балларнинг
    30 фоизи миқдоридаги, республиканинг бошқа давлат олий таълим муассасаларига ўқишга киришда эса ўзлари тўплаган балларнинг 15 фоизи миқдоридаги қўшимча баллар кўринишида имтиёз берилади. 
  2. “Темурбеклар мактаби”ни имтиёзли диплом билан тугатган битирувчиларга, таркибида “Темурбеклар мактаби” бўлган вазирлик
    ва идораларнинг тегишлилиги бўйича олий ҳарбий таълим муассасаларига тест синовларисиз, ҳарбий-касбий саралаш тадбирларини мувафаққиятли ўтиш натижасида кириш ҳуқуқи берилади.
  3. “Темурбеклар мактаби”ни тамомлаганлик тўғрисидаги кўкрак нишони берилади. Кўкрак нишони китель кўкрак қисмининг ўнг томонига тақилади.
Text to speech