ЁШЛАР БИЛАН ИШЛАШНИНГ ЯНГИЧА ТИЗИМИ
Ёшлар бандлигини таъминлаш ва уларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказишга қаратилган чора-тадбирлар республикамиз бўйлаб амалдаги муҳим вазифалардан бирига айланди. Қашқадарё вилоятида Миллий гвардия Қўриқлаш бошқармаси масъул ходимлари томонидан Миришкор ҳамда Нишон туманлари ўсмир ёшлари ўртасида спортнинг “кураш”, “таэквондо” ва “шахмат-шашка” турлари бўйича тўгараклар фаолиятининг йўлга қўйилганлиги шулар жумласидандир.