ЎҒИРЛИККА ҚЎЛ УРГАН ШАХС ҚЎЛГА ОЛИНДИ
Жорий йилнинг 08 август куни тунги соат 01:00 да Яшнобод тумани Паркент кўчасида жойлашган АТБ “Турон Банк” Яшнобод филиали банкоматидан Миллий гвардиянинг ушбу тумандаги Қўриқлаш бўлимига “ташвиш”хабари келиб тушган.
Хабарга асосан зудлик билан воқеа жойига етиб борган тезкор гуруҳ ходимлари томонидан, номаълум шахснинг банкоматни бузишга ҳаракат қилаётган вақтида қўлга олинган.
Дастлабки суриштирув ишлари натижасида ушбу фуқаро 2000 йилда Тошкент вилояти Паркент туманида туғилган Ж.Қ. эканлиги аниқланган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Яшнобод туманидаги 2-сонли ИИБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.