Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

«Ўзбекистон – 2030» стратегиясини «Атроф-муҳитни асраш ва «яшил иқтисодиёт» йилида амалга оширишга оид давлат дастурида белгиланган устивор вазифалар ижроси юзасидан Миллий гвардия маънавият ва маърифат марказида «Мамлакатда экологик хавфсизликни барқарорлаштириш тенденциялари» (Экомувозанатни мустаҳкамлашда истиқболли ёндашувлар) мавзусида Республика илмий-амалий конференция бўлиб ўтди.

Видео-конференц-алоқа тарзида ўтказилган тадбирда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондонлиги, Ўзбекистон экологик партияси раҳбари А.Хамзаев, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари адлия катта маслаҳатчиси Ш.Тухтабоев, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирининг ўринбосари Ж.Казбековлар ва ҳудудлардан мингга яқин соҳага оид мутахассислар иштирок этди.
Конференциянинг асосий йўналишлари табиатни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасидаги қонунчилик талаблари бузилишининг олдини олиш, уни аниқлаш ва унга чек куйиш учун таъсирчан чораларни кўллашни янада такомиллаштириш; экологик хавфсизликни мустаҳкамлаш ва экологик вазиятни яхшилаш бўйича етакчи хорижий давлатларнинг илғор тажрибаларидан келиб чиқиб таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш; экологик хавфсизликни таъминлаш юзасидан амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш мақсадида илмий асосланган таклифларни тайёрлашга қаратилди.
Савол-жавобларга бой тарзда ўтган тадбир якунида, меҳмонлар ташаккурнома ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Шундан сўнг, вазирлик ва идоралар раҳбарлари иштирокида марказ ҳудудига дарахт кўчатлари экилди.

Text to speech