Самарқанд вилоятидаги 1-сонли Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари учун От спорти бўйича амалий ўқув машғулоти ташкил этилди
Жорий йилинг 27 октябрь куни Миллий гвардия Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси ҳарбий хизматчи ва ходимлари томонидан 1-сонли Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари учун От спорти бўйича амалий ўқув машғулоти ташкил этилди. Мазкур машғулот иштирокчиларни спортга бўлган қизиқиши янада ортишига хизмат қилиб, ўқувчи ёшларни отга миниб кўриш имкониятига эга бўлишига кенг замин яратди.