Сурхондарё вилоятида муддатли ҳарбий хизматчилар тест синовларини топширди.
Сурхондарёда намунали хулқи, юқори жанговар, маънавий-сиёсий тайёргарлиги, билим ва салоҳияти билан сафдошларига ибрат бўлаётган имтиёзли тавсияномаларни олишга даъвогарлик қилаётган бир гуруҳ аскарлар тест синови топширди.
Аскарлар жанговар, маънавий-сиёсий тайёргарлик, математика, физика ва мантиқ фанлари бўйича тузилган саволлар доирасида ўз билимларини синовдан ўтказди.
Тест синови шаффоф, мавжуд меъёрлар, адолат мезонлари ва коронавирус хасталиги юқиши, тарқалишининг олдини олиш бўйича белгиланган тартиблар асосида ўтказилди.