Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

Тошкент вилояти Зангиота туманида криминоген вазияти оғир маҳаллаларнинг “маҳалла еттилиги” вакиллари билан “ижтимоий профилактика” тизими самарадорлигини оширишга қаратилган сайёр семинар-тренинг ўқув машғулоти бўлиб ўтди.

2025 йил 1 июль куни Тошкент вилоятиЗангиота туманида криминоген вазияти оғир маҳаллаларнинг “маҳалла еттилиги” вакиллари билан “ижтимоий профилактика” тизими самарадорлигини оширишга қаратилган сайёр семинар-тренинг ўқув машғулоти бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг 2025 йил 16 майдаги 03-ПА 1/1-1593/18-сонли топшириғи ва Коррупцияга қарши курашиш Миллий кенгаши Раисининг 2025 йил 1 апрелда тасдиқланган Йўл-харитаси ижросини таъминлаш мақсадида, 2025 йил 01 июль куни Тошкент вилояти, Зангиота туманида криминоген вазияти оғир маҳаллаларнинг “маҳалла еттилиги” вакиллари билан “ижтимоий профилактика” тизими самарадорлигини оширишга қаратилган сайёр семинар-тренинг ўқув машғулотлари ўтказилди.

Сайёр семенар тренингда Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети профессор-ўқитувчилари З.Ш.Алимардонов,М.И.Махсадов ва Д.Иргашевлар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2025 – йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора – тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-1-сон Қарори мазмун-моҳияти, ҳар бир маҳаллада ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш бўйича устувор вазифалар; Республика маҳаллаларида хавфсиз муҳит яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизимининг самарадорлигини ошириш бўйича манзилли чора - тадбирлар дастури; Криминоген вазият оғир маҳаллаларда жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш бўйича самарали тизимни йўлга қўйиш ҳамда криминоген вазиятни барқарорлаштиришга қаратилган манзилли ишларни ташкил этиш; ҳуқубузарликларнинг ижтимоий профилактикаси тизими самарали амалага ошириш тартиблари бўйича маълумот берилди. 

Ташкил этилган сайёр семинар-тренинг машғулотида ижтимоий профилактика тушунчаси, мазмун-моҳияти ва ҳуқуқий асослари, шуниндек, “маҳалла еттилиги” вакилларининг ижтимоий профилактика объектлари билан амалга ошириладиган профилактик чора-тадбирлар, юритиладиган ҳужжатларни расмийлаштириш тартиби тўғрисида маълумот берилди. Семинар-тренинг машғулотлари мавзу доирасида амалий мисол (фабула)лар асосида муҳокама тарзида ўтказилади.

Ишчи гуруҳи томонидан Маҳалла еттилиги фаолларининг Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025-йил 3-январь кунидаги ПҚ-1-сонли қарори ижроси юзасидан 1-чорак йўл харитасида белгиланган вазифалар ҳисоботи, 2-чоракда белгиланган вазифалар ижроси юзасидан тегишли услубий таклиф ва атвсиялар берилди. 

Ўқув семинарда Тошкент вилояти Зангиотатуманининг 73 та маҳалласини 235 нафар еттилик аъзолари иштирок этишди.

Семинар тренинг иштирокчилари Жамоат хавфсизлиги университети профессор-ўқитувчилари томонидан тайёрланган ижтимоий профилактика йўналишида тарқатма материаллар, тақдимотлар, буклетлар ва ўқув-улубий-методика билан таъминландилар. 

Text to speech