Тошкент вилояти Зангиота туманида криминоген вазияти оғир маҳаллаларнинг “маҳалла еттилиги” вакиллари билан “ижтимоий профилактика” тизими самарадорлигини оширишга қаратилган сайёр семинар-тренинг ўқув машғулоти бўлиб ўтди.
2025 йил 1 июль куни Тошкент вилоятиЗангиота туманида криминоген вазияти оғир маҳаллаларнинг “маҳалла еттилиги” вакиллари билан “ижтимоий профилактика” тизими самарадорлигини оширишга қаратилган сайёр семинар-тренинг ўқув машғулоти бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг 2025 йил 16 майдаги 03-ПА 1/1-1593/18-сонли топшириғи ва Коррупцияга қарши курашиш Миллий кенгаши Раисининг 2025 йил 1 апрелда тасдиқланган Йўл-харитаси ижросини таъминлаш мақсадида, 2025 йил 01 июль куни Тошкент вилояти, Зангиота туманида криминоген вазияти оғир маҳаллаларнинг “маҳалла еттилиги” вакиллари билан “ижтимоий профилактика” тизими самарадорлигини оширишга қаратилган сайёр семинар-тренинг ўқув машғулотлари ўтказилди.
Сайёр семенар тренингда Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети профессор-ўқитувчилари З.Ш.Алимардонов,М.И.Махсадов ва Д.Иргашевлар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2025 – йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора – тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-1-сон Қарори мазмун-моҳияти, ҳар бир маҳаллада ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш бўйича устувор вазифалар; Республика маҳаллаларида хавфсиз муҳит яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизимининг самарадорлигини ошириш бўйича манзилли чора - тадбирлар дастури; Криминоген вазият оғир маҳаллаларда жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш бўйича самарали тизимни йўлга қўйиш ҳамда криминоген вазиятни барқарорлаштиришга қаратилган манзилли ишларни ташкил этиш; ҳуқубузарликларнинг ижтимоий профилактикаси тизими самарали амалага ошириш тартиблари бўйича маълумот берилди.
Ташкил этилган сайёр семинар-тренинг машғулотида ижтимоий профилактика тушунчаси, мазмун-моҳияти ва ҳуқуқий асослари, шуниндек, “маҳалла еттилиги” вакилларининг ижтимоий профилактика объектлари билан амалга ошириладиган профилактик чора-тадбирлар, юритиладиган ҳужжатларни расмийлаштириш тартиби тўғрисида маълумот берилди. Семинар-тренинг машғулотлари мавзу доирасида амалий мисол (фабула)лар асосида муҳокама тарзида ўтказилади.
Ишчи гуруҳи томонидан Маҳалла еттилиги фаолларининг Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025-йил 3-январь кунидаги ПҚ-1-сонли қарори ижроси юзасидан 1-чорак йўл харитасида белгиланган вазифалар ҳисоботи, 2-чоракда белгиланган вазифалар ижроси юзасидан тегишли услубий таклиф ва атвсиялар берилди.
Ўқув семинарда Тошкент вилояти Зангиотатуманининг 73 та маҳалласини 235 нафар еттилик аъзолари иштирок этишди.
Семинар тренинг иштирокчилари Жамоат хавфсизлиги университети профессор-ўқитувчилари томонидан тайёрланган ижтимоий профилактика йўналишида тарқатма материаллар, тақдимотлар, буклетлар ва ўқув-улубий-методика билан таъминландилар.