«Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси Тошкент вилоятида ҳам давом этмоқда
«Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида Тошкент вилоятининг барча ҳудудларида тизимли ишлар олиб борилмоқда. Мазкур акция давомида янги кўп қаватли турар жой бинолари, мактаб ҳамда мактабгача таълим муассасалари ҳудуди атрофига Миллий гвардия Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ҳарбий хизматчилари томонидан мевали ва манзалари дарахт кўчатлари экилди.