“1-июнь Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” байрами муносабати билан Хоразмда болажонлар учун байрам тадбирлари ташкил этилди.
Байрам муносабати билан Миллий гвардия Хоразм вилояти бўйича бошқармаси томонидан вилоятдаги барча Оилавий болалар уйи ўғил-қизлари ҳамда ҳарбий хизматчи ва ходимларнинг фарзандлари учун Урганч шаҳридаги "Огаҳий" номидаги мусиқали драма театрида "Болаларга беринг дунёни" деб номланган спектакль ва концерт дастури ташкил этилди. Тадбир давомида болажонлар учун кўнгилочар дастурлар намойиш этилиб, Ватанни тараннум этувчи куй-қўшиқлар янгради.
Куннинг иккинчи қисмида болажонлар Урганч шаҳридаги Амир Темур номидаги истироҳат боғига ташриф буюриб, турли хил аттракционларда учишди ва қизиқарли ўйинларда мароқ ҳамда катта қизиқиш билан иштирок этдилар.