“1 июнь- Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” муносабати билан болажонлар ҳолидан хабар олинди
Миллий гвардия Жиззах вилояти бўйича бошқармаси ҳарбий хизматчилари ва ҳамкор ташкилотлар вакиллари томонидан "1 июнь- Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни" байрами муносабати билан Жиззах шаҳрида жойлашган имконияти чекланган болалар боғчасида ҳамда вилоятдаги болалар кўптармоқли шифохонасида маданий-маърифий тадбирлар ўтказилди.
Тадбир давомида болажонлар билан дилдан суҳбат ташкил этилиб, ўғил-қизларга эзгу тилаклар билдирилди ва байрам табриги ўқиб эшиттирилди.
Шодиёна якунида кун қаҳрамонлари бўлган болажонларга эсдалик совғалари топширилди.