12 май- Халқаро ҳамширалар куни муносабати билан Миллий гвардия тизимида фаолият юритиб келаётган тиббиёт ходимлари иштирокида тантанали тадбир ташкиллаштирилди.
12 май — Халқаро ҳамширалар куни муносабати билан Миллий гвардия қўмондонлиги томонидан тизимда хизмат қилаётган ўрта тиббиёт ходималарини касб байрами билан муборакбод этиш мақсадида Миллий гвардия поликлиникасига ташриф буюрилди.
Тадбир давомида давлатимиз томонидан аҳоли саломатлигини сақлашга қаратилаётган эътибор ва тиббиёт соҳасини кенг ривожлантириш йўлида амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар ўз самарасини бераётганлигига алоҳида тўхталиб , масъулият ва шижоат билан бурчини сидқидилдан бажараётган улкан матонат эгалари бўлмиш оқ либос соҳибаларининг меҳнати эътироф этилди.
Миллий гвардия қўмондонлиги ва барча шахсий таркиби номидан ҳамшираларни касб байрами муносабати билан билан самимий муборакбод этиб, уларга сиҳат-саломатлик, масъулиятли ва шарафли ишларида улкан муваффақият тилаймиз!