Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

23 апрель Ўзбекистон Функционал кўпкураш федерацияси ташкил топган кун

Функционал кўп кураш федерациясининг азиз устоз ва мураббийлари, фидойи ходимлари, спортчилари ва ишчи хизматчилари!
Функционал кўпкураш федерацияси раҳбарияти Сизларни Функционал кўпкураш федерациясининг ташкил топган куни муносабати билан муборакбод этади.
2021 йил 23 апрель куни Миллий гвардия қўмондонининг ташаббуси билан Республикамизда Функционал кўп кураш спорт тури бўйича илк бор Федерация ташкил этилди.
Ўтган қисқа давр мобайнида мактаб ўқувчилари, уюшмаган ёшлар, меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари, имконияти чекланганлар, ўсмирлар ва катталар ўртасида ушбу спорт турини ривожлантириш мақсадида 20 га яқин спорт секциялари фаолияти йўлга қўйилди, ҳарбий хизматчи ва ходимлар билан 50 дан ортиқ семинар ўқув машғулоти ўтказилди, профессионал, ҳаваскорлар ва уюшмаган ёшлар ўртасида 150 га яқин мусобақа ташкил этилди. Шунингдек, Республикамиз спортчилари Функционал кўп кураш спорт тури бўйича Халқаро мусобақаларда иштирок этдилар.
Федерация фаолиятини такомиллаштириш мақсадида бошқа спорт ташкилотлари билан ҳамкорлик йўлга қўйилиб, “Tribe”, “BukaGYM”, “Savage”, “Akhmat CrossFight Arena” каби бир қатор йирик спорт ташкилотлари билан ҳамда Джиу-джитсу Федерациялари ўртасида ҳамкорлик меморандумлари имзоланди.
Муқаддас Ватанимизда ёш авлод қалбига жаҳон ареналарида ватанимиз байроғини юксакларга кўтаришдек олий мақсад ва Ватан манфаатлари учун курашишдек олижаноб ғояларни сингдиришдаги шарафли бурчингизда омад ҳамда зафарлар тилаймиз!
Байрамингиз муборак бўлсин!

Text to speech