565 миллион сўмлик тамаки маҳсулотларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди
Фарғона вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан олинган тезкор маълумот асосида, вилоят ДХХ ва Миллий гвардия ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида, фуқаро Х. С. бошқарувидаги “Нексия” русумли автотранспорт воситаси кузатувга олиниб, Қўқон шаҳрида яшовчи фуқаро Ю.О.нинг яшаш хонадонига кириб автомашинадаги тамаки маҳсулотларини тушираётган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан тўхтатилиб хонадон белгиланган тартибда холислар иштирокида кўздан кечирилди. Натижада, хонадонда хорижда ишлаб чиқарилган ва акциз маркалари билан маркаланмаган, умумий қиймати 565 миллион сўмлик 9 турдаги жами 32 минг 860 қути тамаки маҳсулотлари борлиги аниқланди.
Мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда