Жорий йилнинг 6 июнь куни, Миллий гвардия қўмондонлиги Навоий вилоятида бўлиб, вилоят ҳокимлиги ва сектор раҳбарлари билан учрашуви бўлиб ўтди.
Жорий йилнинг 6 июнь куни, Миллий гвардия қўмондонлиги Навоий вилоятида бўлиб, вилоят ҳокимлиги ва сектор раҳбарлари билан учрашуви бўлиб ўтди. Мазкур йиғилишда Миллий гвардия бошқармасидаги тайинловлар етказилиб, ҳамкорликдаги ишлар ҳамда истиқболли режалар юзасидаги масалалар кўриб чиқилди. Шундан сўнг Миллий гвардия ўқув дала маркази ҳамда Чавандозлар мактабига ташриф буюрилиб, яратилган шарт шароитлар билан яқиндан танишган ҳолда ҳарбий хизматчи ва ходимлар шунингдек, маҳаллий ёшларни мазкур шаройитлардан фойдаланишларини тўғри йўналтириш, айниқса ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказишлари учун барча қулайликлар яратилиши бўйича масъулларга топшириқлар берилди.