9 МАЙ - ХОТИРА ВА ҚАДРЛАШ КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН “УЧ АВЛОД УЧРАШУВИ” ЎТКАЗИЛДИ
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Марказий девони музейида 9 май - Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан пойтахтимиздаги 58, 161, 172, 326 - сонли мактаб ўқувчилари, тизим фахрийлари ва ҳарбий хизматчилар иштирокида “Уч авлод учрашуви” ўтказилди. Экскурсия давомида фахрийлар ёшларга музейдан жой олган фотоэкспонатлар орқали Иккинчи жаҳон урушида қаҳрамонлик ва жасорат кўрсатган, фронт ортида фидокорона меҳнат қилган, бугун орамизда соғ-омон юрган фахрийларимиз ҳақида сўзлаб беришди.
Албатта, тадбир жараёнида ёшларга музейнинг ҳар бир бурчагидаги шонли тарихимиз ва мустақиллик йилларидаги миллий армиямиз ҳамда Миллий гвардиянинг эришган ютуқлари билан танишишга имконият яратилди. Ишончимиз комилки улар келажакда бой тарихимизга, қадриятларимизга содиқ фарзандлар бўлиб улғайишади.