9 май — Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Миллий гвардия қўмондонлиги ва масъул раҳбарлар томонидан пойтахтимизда истиқомат қилувчи Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва фахрийлари — 88 ёшли Малсева Светлана Петровна, 89 ёшли Ананева Нина Антоновна ва 100 ёшни қарши олган Коломинсева Антонина Василевналар ҳолидан хабар олинди.
Ташриф давомида давлатимиз раҳбарининг байрам табриги ўқиб эшиттирилиб, фахрийларга бир марталик пул мукофоти ва эсдалик совғалари тантанали равишда топширилди.
Уруш ва меҳнат фахрийларининг жасорати ва фидойилиги халқимиз хотирасида мангу сақланади.