Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш  жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари  юзасидан, Миллий гвардия қўмондони Р.Джураев раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди  / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Oliy Majlis Senatining qo'mita raisi va Milliy gvardiya Jamoat xavfsizligi universiteti dotsentlari ishtirokidagi ochiq muloqot / /    Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги Фармони  / / Аввал хабар берганимиздек, Давлатимиз раҳбарининг Оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари  юзасидан, Миллий гвардия қўмондони Р.Джураевнинг навбатдаги манзилли учрашуви паракамондан отиш спортчилари билан бўлиб ўтди. //  Республикамиз бўйлаб "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасидаги ишлар давом эттирилмоқда  / / Президент Шавкат Мирзиёев Кўксарой қароргоҳида ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказди / / 14 февраль – Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуд топган кун / / Ўзбекистон Республикаси Президенти, Миллий Олимпия қўмитаси раиси Шавкат Мирзиёев бошчилигида олимпия ва паралимпия ҳаракати, ихтисослаштирилган ва оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш ҳамда аҳоли жисмоний фаоллигини ошириш чора-тадбирлари бўйича видеоселектор йиғилиши  ўтказилди / / Миллий гвардия фаолиятига оид Қонун, қарор ва фармойишлар ҳақида / / Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети курсантларининг назарий билимлари Дуал таълим асосида мустаҳкамланмоқда / / Миллий гвардия Тошкент “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейи ўқувчилари учун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига экскурсия ташкил қилинди / / Қорақалпоғистон Республикаси бўйлаб Қарор талаблари юзасидан маҳаллалар, жамоат жойлари ва яшаш хонадонларида хавфсиз муҳит яратиш мақсадида ҳуқуқбузарликлар профилактикасига замонавий рақамли технологиялар ва техник воситалар кенг жорий этилмоқда / / Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ҳудудларда хизмат кўрсатиш соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши  ўтказилди / / Давлатимиз раҳбари томонидан белгилаб берилган, Умумтаълим мактабларида таҳсил олаётган ўқувчиларнинг таълим-тарбияси ва уларни давоматини яхшилаш борасидаги устувор вазифалар юзасидан Мактабгача ва мактаб таълими ҳамда Миллий гвардиянинг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди / / Ўзбекистон Республикаси Президенти Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг муддатли ҳарбий хизматга навбатдаги чақируви ҳамда белгиланган хизмат муддатини ўтаб бўлган муддатли ҳарбий хизматчиларни Қуролли кучлар резервига бўшатиш тўғрисидаги Қарорни имзолади / / Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига 2025/2026-ўқув йили учун бакалавриат таълим йўналишлари курсантлар сафига ўқишга қабул қилиш жараёни бошланди / / Маҳаллаларни хавфсиз масканга айлантириш борасида Миллий гвардия ва "Маҳалла еттилиги" ҳамкорлигидаги профилактик тарғибот тадбирлари давом этмоқда / / Маҳаллаларни хавфсиз масканга айлантириш борасида хонадон ва объектларни техник қўриқлаш воситалари билан жиҳозлаш ва маҳалла еттилиги билан ҳамкорликдаги профилактик тадбирлар ташкил этилмоқда / / Президент Шавкат Мирзиёев пойтахтимиздаги Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйди / / Миллий гвардия тизимида “Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик” шиори остида бўлиб ўтган инглиз тили викторинасининг ғолиблари аниқланди  / / Президент Шавкат Мирзиёев “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил иқтисодиёт” йилининг давлат дастури лойиҳаси юзасидан йиғилиш ўтказди 

Ўз O'z Ру En

9 май - Хотира ва қадрлаш куни

9 май - Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Миллий гвардия маънавият ва маърифат марказида“Уйғоқ хотира” номли театрлаштирилган концерт дастури намойиш этилмоқда Сана муносабати билан 7-8 май кунлари намойиш этилган ва 10 май куни намойиши режалаштирилган мазкур асар Миллий гвардия қўмондони ташаббуси билан, Маънавият ва маърифат маркази ҳамда тизим ҳарбий хизматчи ва ходимларидан иборат ижодий гуруҳ томонидан тайёрланиб, унда “машъум уруш” йилларида жасоратли ота-боболаримиз, матонатли оналаримизнинг бошдан кечирган оғир дамлари ҳамда халқимиз дарди ёдга олинган.
Халқ хотираси деганда киши кўз ўнгидан Ватан ибтидосидан бугунига қадар шу юрт, шу халқ деб курашган, куч-қудрати, ақл-заковатини аямаган, керак бўлса, шу йўлда жон фидо қилган не-не буюк зотлар бир-бир ўтади. 9 май – Хотира ва қадрлаш куни умумхалқ байрами - бу шунчаки байрам эмас, унда миллий хусусият ва ёшларни маънавий-ахлоқий жиҳатдан тарбиялашга ҳисса қўшадиган қадриятлар мужассамдир.
Мазкур театрлаштирилган концерт дастурининг бугунги намойишида Миллий гвардия қўмондони Р.Джураев, Республика Маънавият ва маърифат маркази бошлиғи О.Ҳасанов, Сергели туман ҳокими Э.Шукуров, фахрий меҳмонларимиз Сергели туманда истиқомат қилувчи иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари бўлган 86 ёшли Мальцева Светлана Петровна, 87 ёшли Ананьева Нина Антоновна ва 85 ёшли Аскаров Равиль Назарович ва уларнинг яқинлари, шунингдек ҳамкор вазирликларнинг мутасадди раҳбарлари, фахрийлар, Ватан тинчлиги йўлида жонини фидо қилган сафдошларимизнинг ота-оналари ва яқинлари, пойтахтимиздаги меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари ҳамда маҳаллий аҳоли иштирок этишди.
Уруш фахрийлари мазкур театрлаштирилган концерт дастурининг илк дақиқаларидаёқ кўзларига ёш олишди. Улар шу онда ўйинқароқ ёшлик чоғларию, ўша маъшум уруш йилларини хотирлашди. Ижодий гуруҳ аъзолари томонидан маҳорат билан ижро этилган образларда иккинчи жаҳон уруши мобайнидаги халқимиз бошига тушган оғир кунлар ёритиб берилди.
Ҳиссиётларни жунбишга келтирувчи саҳна чиқишлари, қалбнинг энг тубига етиб борди десак ҳеч ҳам муболаға бўлмайди. Ҳар бир саҳна кўриниши ижросини ёшлар беихтиёр олқишлаб туришди. Албатта шу каби байрам дастурлари ёшларни элу юртни кўпроқ севишга ундайди, оламда меҳр-мурувват, ҳурмат-эътибор, қадр-қиммат ва оқибат уруғларининг кўпроқ сочилишига ҳисса қўшади.

Дилларга ором ва таскин берган тадбир якунида Миллий гвардия қўмондони сўзга чиқиб, Муҳтарам Президентимиз, Қуролли Кучлар Олий Бош қўмондони Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг “9 май — Хотира ва қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорида Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабага ҳисса қўшган барча меҳнат ва уруш фахрийларига ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш, мустақиллик йилларида хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ходимларнинг хотирасини абадийлаштириш асосий мақсад сифатида белгиланганини ёд олиб, Ушбу шонли санани биз доимо қувонч ва чексиз изтироб билан нишонлашимизни таъкидлаб ўтди. Шунингдек, Ватан озодлиги учун, ҳозирги тинч-омон кунлар учун жанг майдонларида ҳалок бўлган ота-боболаримизни, фронт ортида фидокорона меҳнат қилган юртдошларимизнинг муқаддас хотирасини ёд этиб, уларни рағбатлантириш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони мазмун моҳиятига, шунингдек Давлатимиз раҳбарининг куни кеча 9 май — Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Ўзбекистон халқига йўлаган табригига хам тўхталиб ўтилди.
Шу билан бирга, Миллий гвардия сафларида ватанимиз тинчлиги ва халқимиз осойишталиги учун ўз жонини қурбон қилиб қаҳрамонларча ҳалок бўлган сафдошларимизнинг ёрқин хотирасини ёд этиш энг олий вазифамиз эканлиги таъкидланди.
Ушбу саҳнада намойиш этилган Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари ва ходимлари томонидан тайёрланган “Уйғоқ хотира” мусиқали саҳна кўриниши ҳам шу мақсадда тайёрланиб, залда ўтирган ҳар бир инсоннинг қалбида беихтиёр бугунги тинч ва фаровон ҳаётимиз, мусаффо осмонимиз учун шукроналик ҳамда уруш қаҳрамонларига чексиз миннатдорлик ҳисини уйғотганига ишонч билдирилди.
Шунингдек, қўмондон сана муносабати билан тадбир иштирокчиларига ва улар орқали барча яқинларига самимий тилаклар билдириб, мазкур мусиқали саҳна кўринишини эътиборимизга тақдим этган Миллий гвардия Маънавият ва маърифат маркази ашула ва рақс ансамбли раҳбари ва унинг жамоасига, шунингдек спектаклда иштирок этган ҳарбий хизматчи ва ходимларга миннатдорчилик билдирилди.

Text to speech