Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

Сирдарё вилоятида жойлашган Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув маркази “Долзарб 90 кун” доирасида вилоят ўқувчи ёшларини “Шижоат ва ғайрат” ҳарбий спорт мусобақаси орқали бир мақсад сари бирлаштирди.

Президентимиз ташаббуси билан 1 июндан 30 августгача амалга оширилаётган “Долзарб 90 кун” лойиҳаси доирасида республикамиз бўйлаб ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, соғломлаштириш ҳамда уларни ҳар томонлама ривожлантиришга қаратилган қатор тадбирлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, ёшлар ўртасида оммавий ва ҳарбий спорт мусобақаларини тизимли ташкил этиш орқали соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш, уларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ҳамда ҳарбий хизматга бўлган қизиқишини ошириш мақсадида Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида Давлат хавфсизлик хизмати, Сирдарё вилояти Ёшлар ишлари агентлиги, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси вилоят бошқармаси, Миллий гвардия Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси, Мудофаа бошқармаси, Спорт бошқармаси ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши ҳамкорлигида “Шижоат ва ғайрат” ҳарбий-спорт мусобақасининг Сирдарё вилояти босқичи ўтказилди.
Унда туман ва шаҳар босқичи ғолиблари 6 та шарт асосида беллашиб, жисмоний, жанговар ва билим жиҳатдан қанчалик тайёргарликка эга эканликларини намойиш этдилар.
Ўқувчиларнинг кўрсаткичлари ҳакамлар ҳайъати томонидан холис баҳоланиб, мусобақа ғолиблари аниқланди. Унга кўра, 1-ўрин Мирзаобод тумани жамоасига, 2-ўрин Сардоба тумани жамоасига ва 3-ўрин Сирдарё тумани жамоасига насиб этди.
Ҳар бир ғолиб бўлган жамоа иштирокчиси диплом, қимматбаҳо эсдалик совғалари ва пул мукофоти билан тақдирланди.
“Долзарб 90 кун” доирасидаги мазкур тадбир ёшларнинг самарали ёзги таътилини ташкил этишга, уларнинг ҳарбий касбга бўлган қизиқишини оширишга хизмат қилди.

Text to speech