"Ахлоқий ва руҳий тайёргарликни ошириш ва психологик ахборот хуружига қарши иммунитетни шакллантириш" мавзусида давра суҳбати
Қашқадарё вилоятида ҳарбий хизматчи ва ходимлар иштирокида ахлоқий ва руҳий тайёргарликни ошириш ва психологик ахборот хуружига қарши иммунитетни шакллантириш мақсадида давра суҳбати ташкил этилди.
Суҳбат жараёнида кун мавзуси ҳаётий мисоллар орқали ҳам батафсил тушунтириб берилди.
Шунингдек, тадбир давомида иштирокчиларнинг саволларига мутахассислар томонидан атрофлича жавоб берилди.