АҲОЛИ САЛОМАТЛИГИ ЙЎЛИДАГИ ПРОФИЛАКТИК ТАДБИРЛАР
Миллий гвардия Тошкент шаҳри бўйича бошқармаси ҳарбий хизматчилари ва СЭС ходимлари томонидан пойтахтимиздаги марказий кўчаларда, аҳоли гавжум ҳудудларда, бозорларда ҳамда жамоат жойларида фуқароларнинг карантин қоидаларига қанчалик амал қилаётганликларини текшириш мақсадида рейд тадбирлари ташкил этилди.
Тадбир давомида санитар талабларга жавоб бермайдиган савдо шохобчалари эгалари қатъий огоҳлантирилди. Шунингдек, жамоат жойларида фуқароларнинг ниқобсиз ёки ниқобларини жағ қисмига тушириб олиш ҳолатларида фуқаролар расмий огоҳлантирилиб, уларнинг лоқайдликлари ва бепарволиклари ўзларининг ва оила аъзоларининг ҳаётини хавф остига қўйиши мумкинлиги тушунтирилди.
Бу каби тарғибот ишлари юртимиз бўйлаб барча вилоятлар ҳудудида давом эттирилмоқда.