АЖДОДЛАР МЕРОСИ — БЕБАҲО МАЪНАВИЙ БОЙЛИК

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Моддий-техник таъминот Марказий базаси шахсий таркибини интеллектуал, профессионал билим салоҳиятини ошириш ва шу орқали бўлинмалар олдига қўйилган жанговар – хизмат вазифаларининг сифатли ҳамда самарали бажарилишига эришиш йўлида қатор самарали ишлар олиб борилмоқда.

Хусусан, шахсий таркибнинг маданиятини юксалтириш, педагогик, психологик, мафкуравий-сиёсий, тарихий, этик-эстетик, нутқий билимларини бойитиш мақсадида "Маънавий юксалиш ва ватанпарварлик" куни муносабати билан "Буюк аждодимиз Мирзо Улуғбекнинг бой маънавий мероси" мавзусида маънавий-маърифий тайёргарлик машғулоти ташкил этилди.

Мазкур машғулотда Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети профессор ўқитувчилари мавзу оид тарихий маълумотлар ҳақида сўзлаб бериб, тингловчиларни қизиқтирган саволларига жавоб беришди.

 

Text to speech