Амир Темур хиёбони бўйлаб "Отлиқ кавалерия" паради ўтказилди
Ўлкамизда кенг нишонланаётган Наврўз байрами тадбирлари доирасида бугун пойтахтимизнинг “Амир Темур” хиёбони бўйлаб доимий ўтказилиши анъанага айланиб улгурган Миллий гвардия бошчилигида Тошкент шаҳри ҳамда вилояти куч тузилмаларининг отлиқ бўлинмалари иштирокида "Отлиқ кавалерия" паради ўтказилди.
Мазкур парадда ҳарбий оркестр садолари остида юриб ўтган отлиқ бўлинмалар ҳар сафаргиданда гавжум бўлган пойтахтимиз аҳолиси ва меҳмонларига байрамона кайфият улашишди.