ҲАМКОРЛИКДАГИ ЎҚУВ-ТАКТИК МАШҒУЛОТЛАР ЖОЙЛАРДА ДАВОМ ЭТТИРИЛМОҚДА
Ҳамкорликда ўтказилган ўқув-тактик машғулотлар соҳа вакилларини жипслаштиради, касбий маҳоратларини ва жанговар шайлигини мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этади.
Куни кеча Хоразм вилоятида Мудофаа, Миллий гвардия, Фавқулодда вазиятлар, ИИБ ва бошқа ташкилотлар ҳамкорлигида “Фавқулодда вазиятлар содир бўлганда ҳамкорликдаги куч ва воситаларнинг ҳаракатлари” мавзусида ўқув машғулоти бўлиб ўтди.
Ҳақиқий ҳолатга яқинлаштирилган ўқув машғулоти давомида, берилган топшириққа кўра ҳарбий хизматчи ва ходимлар ўқув нуқталарига бўлиниб, зарур куч-воситаларни жалб қилган ҳолда ҳамкорликда хавфни бартараф этдилар.
Юқори савияда ташкиллаштирилган ўқув йиғин якунида ташкилотчилар томонидан фаол иштирок этган ҳарбий хизматчи ҳамда ходимлар муносиб рағбатлантирди.