Хива шаҳрида халқаро этноспорт фестивалига старт берилди.
Фестивал доирасидаги тадбирларда 63 та давлатдан 2000 га яқин меҳмонлар иштирок этмоқда.
Мазкур халқаро фестивалда Миллий гвардия ҳарбий хизматчи ва ходимлари ҳамкор вазирликлар билан биргаликда жамоат тартиби ва тадбир иштирокчилари хавфсизлигини таъминлаш билан бир қаторда, этноспорт фестивали доирасидаги камондан отиш ва от спорти бўйича кўргазмали чиқишларда иштирок этишмоқда.