Андижон вилоятида "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида амалга оширилган ишлар
Миллий гвардия Андижон вилояти бўйича бошқармаси ҳарбий хизматчилари ва ходимлари томонидан "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида ҳарбий қисм ҳудуди ҳамда болалар шаҳарчасида 150 туп мевали ва 270 та манзарали дарахтлар, хусусан, шумтол, арча, катальпа, сакура ва терак кўчатлари экилиб, вилоятнинг барча ҳудудларида ободонлаштириш ҳамда кўкаламзорлаштириш ишлари бўйича мақсадли чора тадбирлар олиб борилмоқда.