Андижон вилоятида Меҳрибонлик уйларининг 30 ёшгача бўлган 36 нафар собиқ тарбияланувчиларига уй-жой билан таъминландилар.
Мамлакатимизда ногиронлиги бўлган, ота-она қарамоғидан маҳрум ва етим болаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашни кучайтириш мақсадида жорий қилинган янги тизим доирасида жойлардаги ҳокимликлар, Халқ таълими, Миллий гвардия ва ҳамкор вазирликлар билан биргаликда амалга оширилаётган ишлар ўз самарасини кўрсатмоқда.
Хусусан, Андижон вилоятида Меҳрибонлик уйларининг 30 ёшгача бўлган 36 нафар собиқ тарбияланувчилари, белгиланган тартибда ўрганилган ҳолда барча шароитга эга бўлган уй-жой билан таъминландилар.
Шунингдек, ушбу вилоятда жойлашган Болалар шаҳарчасидан Умаровлар оиласи 7 нафар, Усмоновлар оиласи 5 нафар ва Бўтаевлар оиласи 7 нафар ўғил-қизларни ўз қарамоғига олиб, Оилавий болалар уйлари фаолиятини йўлга қўйдилар.