Андижон вилоятида ҳарбий хизматчи ва ходимлар ҳамда уларнинг оила аъзоларини ижтимоий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, мавжуд муаммоларини ўрганиш мақсадида навбатдаги сайёр қабул ўтказилди
Бугунги кунда фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш, уларнинг муаммоларини ҳал қилиш борасида тизимли ишлар олиб борилмоқда. Шу ўринда, жорий йилнинг 11 июль куни Миллий Гвардияси қўмондони ўринбосари полковник С.Мамаюсупов ҳарбий хизматчи ва ходимларнинг оила аъзолари билан сайёр қабул ўтказди.
Соҳа вакиллари ҳамда уларнинг оила аъзолари ўртасида ўтказилган сайёр қабулда асосий эътибор, ижтимоий қўллаб-қувватлаш, оилалардаги соғлом муҳитни ташкил этиш ва фарзандларига олий таълимга киришлари учун имтиёзли тавсияномалар берилиши ҳамда мавжуд муаммоларни ҳал этишга қаратилди. Сайёр қабул иштирокчилари ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоб олишди.