Пойтахтимиздаги "Анҳор" каналида ўзини сувга ташлаган фуқаро гвардиячилар томонидан қутқарилди
Жорий йилнинг 9 октябр куни соат 15:20 ларда Шайхонтоҳур туман Анҳор бўйи кўчасида 2 нафар фуқаро 36 ёшли Ф.Н. ва 40 ёшли Н.У. ўзаро жанжаллашиб, Н.Ф. ўзини “Анҳор” каналига ташлаб юборган. 
Ушбу ҳудудда хизмат вазифасини бажараётган гвардиячилар томонидан фуқаро Н.Ф. сувдан олиб чиқилиб, тез тиббий ёрдам келгунга қадар унга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган. 
Фуқаролар профилактика инспекторига топширилиб, Шайхонтоҳур туман 3-сонли ИИО ФМБга олиб кетилган.
 
                     
                                                