ҲАРБИЙ ВАТАНПАРВАРЛИК ТАДБИРЛАРИДА ЁШЛАРНИНГ ИШТИРОКИ!
Миллий гвардия Наманган вилояти бўйича бошқармаси томонида Давлатобод туманида жойлашган 58-сонли ДИУМда "Ҳарбий ватанпарварлик" спорт мусобақалари ўтказилди.
Мазкур мусобақада мактабнинг Миллий гвардияга ихтисослаштирилган 8-11-синфларида таҳсил олаётган йигит-қизлар иштирок этишди.
Ўқувчи ёшлар тадбир давомида эстафета, қуролни қисмларга ажратиш ва йиғиш, турникда тортилиш, ҳарбий юриш, арқон тортиш каби машқларда ўз имкониятлари ҳамда тайёргарликларини синовдан ўтказишди.
Мусобақа якунига кўра энг юқори балл тўплаган 11-синф ўқувчилари 1-ўринни, 8 ва 10- синфлар ўқувчилари 2-ўринни, 9-синф ўқувчилари 3-ўринни эгалладилар.