Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

ҲАРБИЙ ЛИБОСДА ЎТГАН БИР КУН

Мамлакатимиз ёшларини давлатимиз ва жамиятимизга керакли инсон этиб тарбиялаш, уларни ҳаётда ўз ўрниларини топишга кўмаклашиш, мамлакатимиз нуфузини ошириш учун хизмат қиладиган баркамол инсон бўлиб вояга етишишларига замин яратиш борасида 5 та муҳим ташаббус доирасида ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича аниқ режа асосида манзилли ишлар амалга оширилмоқда. Миллий гвардия ҳарбий қисмларидан бирида “Ҳарбий қисмда - бир кун” шиори остида ташкил этилган “Очиқ эшиклар куни” тадбири ҳам келажагимиз бўлган ёшлар тақдирига хеч ким бефарқ эмаслигидан ва бу борада олиб борилаётган ишларнинг ёрқин намунасидир.
Тадбирда Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрида Миллий гвардияга бириктирилган мактабларнинг 100 нафардан ортиқ ўқувчилари ҳамда  Шайхонтохур, Бектемир, Чилонзор ва Миробод туманларидан ташриф буюрган ўқувчи ёшлар иштирок этдилар. 
Ёшлар ҳарбий қисмда нафақат Фахрий қоровул батальониниг “Саф усуллари” кўргазмали чиқиши, ҳарбий оркестор ижросидаги мусиқий намойиш ва қўл жанги усулларини томоша қилдилар, балки ўзлари ҳам ҳарбий либосда саф тайёргарлиги, қуролларни қисмларга ажратиш ва йиғиш, жисмоний тайёргарлик машғулотларини бажариб, мазкур кунда ҳарбийлик маъсулиятини бир оз бўлсада ҳис этдилар.
Меҳмонлар ҳарбийлар ошхонасида тушлик қилишиб, дилдан суҳбат қуришди. Шундан сўнг ҳарбий қисмга саёҳат уюштирилиб, офицер ва сержантлар, муддатли ҳарбий хизматчилар учун яратилган шароитлар билан таништирилди. 
Тадбир Алишер Навоийнинг 580 йиллиги муносбат билан ташкил этилган кечага боғланиб кетди. Навоий бобомизнинг асарлари ва ғазаллари шоирларимиз томонидан ўқиб эшиттирилиб, унинг ҳаёти ва ижоди ҳақида қизиқарли маълумотлар улашилди. Ўзбекистон давлат филармонияси жамоасининг мусиқий чиқишлари эса ёшларга янада кўтаринки руҳ бағишлади. Бир сўз билан айтганда, ҳарбий қисмдаги бир кун ёшларнинг хотирасида ёрқин дамлар сифатида муҳрланиб қолди.

Text to speech