ҲАРБИЙ ВА ХОДИМЛАР АҚЛ ЧАРХИ БАҲСИДА
Миллий гвардия Жиззах вилояти бўйича бошқармаси ҳамда “Динамо” жисмоний тарбия ва спорт жамияти билан ҳамкорликда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ўртасида спортнинг шахмат тури бўйича Жиззах вилояти биринчилиги бўлиб ўтди.
Мазкур мусобақа ҳарбий хизматчи ва ходимларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиб, улар ўртасида шахмат спорт турини янада ривожлантиришга қаратилган.
20 нафар иштирокчилардан ташкил топган беллашувлар қизғин тарзда тус олди ва белгиланган шартлар асосида ғолиблар аниқланиб, ташкилотчилар томонидан диплом, медаль ва қимматбаҳо совғалар топширилди.