Арзонлаштирилган озиқ-овқат ярмаркаси.
Янги йил байрамини кўнгилдагидек кутиб олиш, ходимларда байрам шукуҳини шакллантириш мақсадида, жорий йилнинг 27 декабрь куни Миллий гвардия Навоий вилояти бўйича бошқармаси ҳамда Қўриқлаш бошқармаси билан ҳамкорликда ҳарбий хизматчи ва ходимлар учун арзонлаштирилган озиқ-овқат ярмаркаси ташкил этилди. Ушбу ярмаркада янги йил байрами дастурхони учун керакли бўлган гўшт ва балиқ маҳсулотлари, турли хил концервалар, сут маҳсулотлари, мева-сабзавотлар, салқин ичимликлар ва бошқа маҳсулотларнинг нархлари барчага бирдек манзур бўлди. Байрам арафасида бу каби ярмаркаларнинг тез-тез ташкил этилиши ватан ҳимоячилари учун қулайликлар яратаётгани барчани қувонтирмоқда.