Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

Аввал хабар берганимиздек, Давлатимиз раҳбарининг Оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони  Р.Джураевнинг навбатдаги манзилли учрашуви  паракамондан отиш спортчилари билан  бўлиб ўтди.

Давлатимиз раҳбари видеоселектор йиғилишида,  2028 йилда Лос-Анжелесда бўладиган Олимпия ўйинларида кучли ўнталикка кириш мақсад қилингани ва бунинг учун тайёргарликни кучайтиришни таъкидлаб  26 та спорт федерацияларини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратди.

Белгилаб берилган устувор вазифаларнинг амалий ижроси юзасидан Миллий гвардия қўмондони - Ўзбекистон Камондан отиш федерацияси раиси Р.Джураев, пойтахтимизнинг Чилонзор туманидаги Спорт мактаби фаолияти билан танишиб, машғулот олиб бораётган паракамончилар билан учрашди.

Мазкур учрашув, Ўзбекистон Камондан отиш федерацияси раҳбарияти ва штаб аъзолари, Тошкент шаҳар Спорт бошқармаси бошлиғи Б.Убайдуллаев, Паралимпия қўмитасининг катта мураббийи Д.Абдубакиров, спорт мактаби директори А.Абдураимов ва тажрибали мураббий У.Имомқулов бошчилигидаги 13 нафар паракамон спортчилари (3 та халқаро тоифадаги ва 1-2 даражали спорт усталари) иштирокида бўлиб ўтди.   

Унда Олимпия ва Паралимпия спортини ривожлантириш ҳамда спортчиларни муносиб иштирокини таъминлаш борасида моддий техник базани яхшилаш, Камондан отиш ва Паракамондан отиш спортчиларининг биргаликдаги мавсумий мусобақалар ўтказилишини тизимлаштириш, Паракамондан отиш миллий терма жамоаси таркибини  кучайтириш  ва улар билан ўқув йиғинларини ташкиллаштириш, чет элдан илғор тажрибалар, грантлар жалб қилиш чораларини кўриш каби масалалар юзасидан юқорида санаб ўтилган мутасадди раҳбар ва мураббийларнинг фикр-мулоҳазалари тингланиб истиқболли режалар белгилаб олинди.

Ўз навбатида паракамончилар ҳам, Давлатимиз раҳбарининг доимий эътиборларини ҳис қилаётганликларини айтиб, ўз миннатдорчиликларини билдиришди. Шунингдек, яратиб берилаётган имкониятлардан унумли фойдаланган ҳолда   тинимсиз меҳнат қилиб,   2028 йилда Лос-Анжелесда бўлиб ўтадиган Олимпия ўйинларида нафақат иштирок этиш балки, юқори натижалар билан юртбошимиз ишончини оқлашларига ваъда беришди.   

Text to speech