Аввал хабар берганимиздек, пойтахтимизда экологик вазиятни яхшилашга қаратилган чора-тадбирлар давом эттирилмоқда.
Жорий йилнинг 26-27 ноябр кунлари Миллий гвардия, ИИБ, ФВВ, Прокуратура ва Экология қўмитаси ходимлари ҳамкорлигида Тошкент тумани бўйлаб экологик барқарорликни таъминлаш мақсадида иссиқхоналар фаолияти бўйича тунги рейд тадбирлари ўтказилди.
Рейд тадбирлари давомида 21 та маҳаллалар ҳудудида жойлашган 32 та иссиқхоналар ўрганилиб, уларда иситиш қозонларига фильтрлар ўрнатмаганлиги натижасида атмосфера ҳавосини ифлосланишига сабаб бўлаётган ҳолатлар аниқланиб, унга кўра 10 та иссиқхона эгаларига нисбатан (МЖтКнинг 88-м. – 3 та, МЖтКнинг 95-м.– 7 та) маъмурий баённомалар расмийлаштирилди, шундан 1 та иссиқхонанинг фаолияти вақтинча тўхтатилди.
Мазкур йўналишдаги ишлар туну-кун давом эттирилмоқда.