Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

Аввал хабар берганимиздек, Санкт-Петербург шаҳрида бўлиб ўтаётган Регби-7 халқаро турнири ўз ниҳоясига етди ва турнир давомида етакчилик қилиб келган Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси жамоаси иккинчи ўринни эгаллади.

Мазкур турнирда спортчиларимиз дастлаб Жуков номидаги Новосибирск ҳарбий институти жамоасини 17 : 10 ҳисобида, Россгвардиянинг Пермь ҳарбий институти жамоасини 26 : 0 ҳисобида ва Жуков номидаги Саратов ҳарбий институти жамоасини 26 : 0 ҳисобида мағлубиятга учратиб финал босқичининг муносиб иштирокчисига айланишди.
Финалда эса спортчиларимиз бир неча йиллар давомида Регби бўйича биринчиликда келаётган Жуков номидаги Санкт-Петербург жамоаси билан тўқнашиб муросасиз кечган беллашувлар якунида 17: 10 кичик ҳисоб билан иккинчи ўринга сазовор бўлишди.
Шундай қилиб, мазкур мусобақада учинчи ўрин Саратов ҳарбий институти жамоасига ва нуфузли биринчи ўрин Санкт-Петербург жамоасига насиб қилди.
Халқаро турнирнинг энг яхши ўйинчиси номинациясида эса Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси жамоаси аъзоси бўлган спортчимиз Достонбек Усмонжонов номзоди лойиқ топилиб, ташкилотчилар томонидан муносиб рағбатлантирилди.

Миллий гвардия қўмондонлиги ва барча шахсий таркиби номидан спортчиларим ва уларнинг мураббийларини ушбу халқаро турнирда эришган юқори натижалари билан самимий муборакбод этамиз!

Text to speech