"АЁЛЛАР ДАФТАРИ"ГА КИРИТИЛГАН ХОТИН-ҚИЗЛАР ИШТИРОКИДА ПСИХОЛОГИК ТРЕНИНГ
Куни кеча Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси психолог мутахассислари томонидан Термиз шаҳридаги криминоген вазияти оғир бўлган "Алпомиш" маҳалласида истиқомат қилувчи "Аёллар дафтари"га киритилган 25 нафар хотин-қизлар учун психологик тренинг машғулотлари ташкил этилди.
Унда аёллар психологияси ҳамда соғлом ва мустаҳкам оиланинг асослари, хотин-қизлар ўртасида учраётган турли нохуш ҳолатларнинг олдини олиш борасидаги ишларга алоҳида эътибор қаратилди.
Руҳий тушкунликка тушиб қолган аёллар билан индивидуал суҳбатлар олиб борилиб, ўзига бўлган ишончни орттиришга қаратилган тавсиялар берилди.