АЖДОДЛАР МЕРОСИ — ИБРАТ КЎЗГУСИ
Миллий гвардия Андижон вилояти бўйича бошқармаси, вилоят Маънавият ва маърифат маркази, "Маърифат" тарғиботчилар жамияти ҳамкорлигида Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 538 йиллиги муносабати билан Андижон шаҳрида маданий-маърифий тадбир ташкил этилди.
Тадбирда шоҳ ва шоир, буюк мутафаккир З.М.Бобур ҳаёти ва ижоди беқиёс эканлиги, айниқса, униб-ўсиб келаётган ёшлар камолотида муҳим ўрин тутиши, таълим-тарбияни юксалтирувчи маънавий бебаҳо омил эканлиги алоҳида таъкидланди. Тадбир давомида вилоят маданият ижодкорлари томонидан тайёрланган адабий-бадиий саҳнавий кўринишлар, шоир ғазаллари, куй-қўшиқлар ижро этилди. Тадбир сўнгида Ҳиндистондан ташриф буюрган меҳмонлар Бобур шоҳ ҳақида ижобий фикрлар билдириб, Ҳиндистон тараққиётига қўшган ҳиссаси бебаҳо эканлигини таъкидладилар.