Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

АЗИМ САМАРҚАНДГА САЁҲАТ

Кўҳна ва ҳамиша навқирон Самарқанд неча асрлардан буён ўзининг бетакрорлиги, қадимий обидалари, гўзал масканлари билан дунё халқларини ҳамон ўзига жалб этиб келмоқда. Унинг кўп асрлик буюк тарихи, ўзига хос маданияти, миллий урф отадлари билан танишиш барчага бирдек, қизиқиш уйғотади.

Юртибошимиз томонидан мамлакатимизда ташқи ва ички туризмни ривожлантириш масаласига жиддий эътибор қаратаётгани, унинг амалий ифодаси сифатида маҳалла, ташкилот ва муассаса жамоалари, уларнинг оила аъзолари уюшган ҳолда республикамизнинг тарихий жойларига мунтазам равишда саёҳатлар уюштираётганлиги қувонарли ҳолдир.

Ушбу анъанани давом этириш мақсадида куни кеча Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондонлиги ташаббуси билан Қўриқлаш бош бошқармасининг Тошкент шаҳар ва Самарқанд вилояти Қўриқлаш бошқармалари ҳамкорлигида, Тошкент шаҳар маҳаллаларидаги жами 100 га яқин уюшмаган ёшлар учун Самарқанд шаҳрининг диққатга сазовор жойларига саёҳат ташкил этилди.

Ёшларнинг мароқли ва мазмунли ҳордиқ чиқаришларини кўзлаган мазкур саёҳат буюк аллома Имом ал-Бухорий мақбарасини зиёрат қилишдан бошланди. Ундан сўнг Самарқанднинг юраги бўлмиш Регистон мажмуаси, Гўри-Амир, Шоҳи Зинда мақбаралари, Улуғбек, Бибихоним мадрасалари бўйлаб экскурсия уюштирилди. Зиёратчилар маҳоратли мутахассис гид - таржимон Д. Джумаева ҳамроҳлигида аждодларимиз томонидан қолдирилган бой маданий мерослар, экспонатлар, қўлёзмалар, узоқ тарихдан сўзловчи суратларни кўздан кечириш билан бирга, қизиқарли ҳамда қимматли маълумотларга ҳам эга бўлишди.

Шунингдек, шаҳар ҳудудида амалга оширилган ободонлаштириш ва ҳунармандчилик ишлари саёҳатчиларда катта таассурот қолдирди. Мазмунли саёҳат давомида ёш йигит қизлар қалбида жўш урган Ватанпарварлик ҳисси келгусидаги мақсадлари сари одимлашга, яхши ният билан эзгу амалларни бажаришга хизмат қилса, ажаб эмас.

Text to speech