БАЙРАМ МУНОСАБАТИ БИЛАН БОЛАЖОНЛАР УЧУН САЁҲАТ ТАШКИЛЛАШТИРИЛДИ.
Миллий гвардия Қашқадарё вилояти бўйича бошқармаси томонидан “1 июнь- Халқаро болалар куни” муносабати билан вилоятдаги барча Оилавий болалар уйи фарзандлари учун Қарши шаҳрида жойлашган "Ватанпарварлар боғи"га ҳамда Шаҳрисабз шаҳрида жойлашган Амир Темур майдонига саёҳати ташкил қилинди.
Тадбир давомида болажонлар маданий ҳордиқ чиқариш билан бир қаторда, Амир Темур майдонидаги барча диққатга сазовор жойлар, тарихий ва археологик ёдгорликлар билан яқиндан танишдилар.