Байроғим – ҳамиша юксакларда ҳилпира
Ўзбекистоннинг давлат рамзлари халқимизнинг шон-шарафи, тарихий хотираси ва интилишларини ўзида намоён этиб, шу ўлкада яшовчи ҳар бир фуқарога ғурур, фахр ва ифтихор бағишлайди
18 ноябрь – “Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи тўғрисида”ги Қонун қабул қилинган кун муносабати билан Миллий гвардия Марказий девонида тантанали тадбир ўтказилди.
Тадбир бошида Миллий гвардия қўмондонлиги шахсий таркиби томонидан ижро этилган мадҳия садолари остида давлатимиз байроғи юқорига кўтарилди.
Шундан сўнг, қўмондон ўринбосарлари сана муносабати билан шахсий таркибни муборакбод этди ва сўз олган масъул раҳбарлар байроғимиз қабул қилинишининг тарихи ҳақида тўхталиб, халқимизнинг фахр-ифтихори эканлигини алоҳида таъкидлаб ўтишди.