БАРЧА БОЛАЖОНЛАР МЕҲР ВА ЭЪТИБОРДА
1 июнь - Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан Миллий гвардия Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ҳарбий хизматчи ва ходимларнинг фарзандлари ҳамда ногиронлиги бўлган ҳарбий хизматчилар оилалари холидан хабар олинди.
Ташриф давомида болажонлар билан самимий мулоқот ўрнатилиб, совға саломлар, ота-оналарига эса фарзандларининг эҳтиёжидан келиб чиққан ҳолда керакли дори-дармонлар етказилди.
Сана муносабати билан бу каби ташрифлар эътибор ва меҳрга муҳтож инсонлар қалби меҳр нуридан баҳраманд бўлиб, оилаларига хурсандчилик улашишдан иборат.