БАЙРАМОНА РУҲДА ЎТГАН СПОРТ МУСОБАҚАЛАРИ
Наврўз байрами муносабати билан Андижон вилоятида хуқуқни мухофаза қилувчи органлар ўртасида турли спорт турлари бўйича мусобақалар ташкиллаштирилди.
Мусобақада иштирок этган 8 та жамоа ўртасида миллий кураш, тош кўтариш, арқон тортиш ва футбол бўйича ўзаро беллашдилар.
Байрамона рухда ўтган ушбу мусобақа якунига кўра барча шартлар бўйича Миллий гвардия жамоаси 1 ўринни, Мудофаа вазирлиги 2 ўринни ва ИИБ жамоаси 3 ўринни қўлга киритиб, мусобақа ғолибларига эсдалик учун диплом ва эсдалик учун совғалар топширилди.
                                                                        
                
                23 Март 2021
            
                                    
                 107
            
                                    
                                        
                                        
                                    
                                
                             
                     
                                                 
                                                     
                                                     
                                                     
                                                     
                                                     
                                                     
                                                     
                                                     
                                                     
                                                     
                                                     
                                                     
                                                     
                                                    