ҒОЛИБ СПОРТЧИЛАР – БИЗНИНГ ФАХРИМИЗ!
Жорий йилнинг 25-28 июнь кунлари Ўзбекистон Республикаси туризм ва спорт вазирлиги ташаббуси билан Фарғона шаҳрида анъанавий ушу тури бўйича Ўзбекистон кубоги учун спорт мусобақаси ўтказилди. Мазкур мусобақада Республикамизнинг барча вилоятларидан 12 та жамоа 73 та вазн тоифасида куч синашди.
Миллий гвардия Фарғона вилояти бўйича бошқармасида фаолияти йўлга қўйилган анъанавий ушу спорт ассоциацияси раиси З. Усмонов раҳбарлигида очилган ва бугунги кунда 50 нафардан ортиқ ёшлардан иборат бўлган спорт секцияси спортчилари ҳам мазкур мусобақада иштирок этиб, 8 нафар спортсеварларимиз совринли ўринларни қўлга киритишди.
Мазкур мусобақада иштирок этган ҳарбий хизматчилар 70 кг вазнда Ш.Жуманазаров, 75 кг вазнда Б.Рамазонов ҳамда 90 кг вазн тоифасида иштирок этиб, ғолибликни қўлга киритишди ва титул камар соҳиби бўлишди ҳамда жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритишди.
Ғолиб спортчилар бошқарма раҳбарияти томонидан муносиб тақдирланди.