Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги Фармони  / / Аввал хабар берганимиздек, Давлатимиз раҳбарининг Оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари  юзасидан, Миллий гвардия қўмондони Р.Джураевнинг навбатдаги манзилли учрашуви паракамондан отиш спортчилари билан бўлиб ўтди. //  Республикамиз бўйлаб "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасидаги ишлар давом эттирилмоқда  / / Президент Шавкат Мирзиёев Кўксарой қароргоҳида ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказди / / 14 февраль – Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуд топган кун / / Ўзбекистон Республикаси Президенти, Миллий Олимпия қўмитаси раиси Шавкат Мирзиёев бошчилигида олимпия ва паралимпия ҳаракати, ихтисослаштирилган ва оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш ҳамда аҳоли жисмоний фаоллигини ошириш чора-тадбирлари бўйича видеоселектор йиғилиши  ўтказилди / / Миллий гвардия фаолиятига оид Қонун, қарор ва фармойишлар ҳақида / / Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети курсантларининг назарий билимлари Дуал таълим асосида мустаҳкамланмоқда / / Миллий гвардия Тошкент “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейи ўқувчилари учун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига экскурсия ташкил қилинди / / Қорақалпоғистон Республикаси бўйлаб Қарор талаблари юзасидан маҳаллалар, жамоат жойлари ва яшаш хонадонларида хавфсиз муҳит яратиш мақсадида ҳуқуқбузарликлар профилактикасига замонавий рақамли технологиялар ва техник воситалар кенг жорий этилмоқда / / Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ҳудудларда хизмат кўрсатиш соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши  ўтказилди / / Давлатимиз раҳбари томонидан белгилаб берилган, Умумтаълим мактабларида таҳсил олаётган ўқувчиларнинг таълим-тарбияси ва уларни давоматини яхшилаш борасидаги устувор вазифалар юзасидан Мактабгача ва мактаб таълими ҳамда Миллий гвардиянинг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди / / Ўзбекистон Республикаси Президенти Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг муддатли ҳарбий хизматга навбатдаги чақируви ҳамда белгиланган хизмат муддатини ўтаб бўлган муддатли ҳарбий хизматчиларни Қуролли кучлар резервига бўшатиш тўғрисидаги Қарорни имзолади / / Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига 2025/2026-ўқув йили учун бакалавриат таълим йўналишлари курсантлар сафига ўқишга қабул қилиш жараёни бошланди / / Маҳаллаларни хавфсиз масканга айлантириш борасида Миллий гвардия ва "Маҳалла еттилиги" ҳамкорлигидаги профилактик тарғибот тадбирлари давом этмоқда / / Маҳаллаларни хавфсиз масканга айлантириш борасида хонадон ва объектларни техник қўриқлаш воситалари билан жиҳозлаш ва маҳалла еттилиги билан ҳамкорликдаги профилактик тадбирлар ташкил этилмоқда / / Президент Шавкат Мирзиёев пойтахтимиздаги Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйди / / Миллий гвардия тизимида “Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик” шиори остида бўлиб ўтган инглиз тили викторинасининг ғолиблари аниқланди  / / Президент Шавкат Мирзиёев “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил иқтисодиёт” йилининг давлат дастури лойиҳаси юзасидан йиғилиш ўтказди 

Ўз O'z Ру En

БИЗ БУЮК ЮРТ ФАРЗАНДЛАРИМИЗ!

Ватанпарварлик ойлиги доирасида амалга оширилаётган тадбирлар қаторида куни кеча Миллий гвардия Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси томонидан Бахт шаҳрида жойлашган Республика ўғил болалар ўқув-тарбия муассасасида "Биз буюк юрт фарзандларимиз" шиори остида тадбир бўлиб ўтди. Икки йўналишда, хусусан ёшларни мусиқа, рассомчилик, адабиёт, театр ва санъатнинг бошқа турларига қизиқишларини ошириш бўйича: "Бу менинг ватаним!" мавзусида "Энг яхши бадиий асар", " Энг яхши мусиқий асар", "Мен севиб ўқиган китоб" ҳамда " Энг яхши шеър ижрочиси" мавзусида танловлар ўтказилди.

Шунингдек, ёшларни жисмоний чиниқтириш ва спорт соҳасида ўз қобилиятларини намоён этиш мақсадида спортнинг мини футбол, воллейбол, стол тенниси, шахмат, шашка, турникда тортилиш турлари бўйича муассаса тарбияланувчилари ҳамда муддатли ҳарбий хизматчилар ўртасида мусобақа ташкил этилди.

Шунингдек, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Сирдарё вилояти кенгаши, "Динамо" ЖТСЖК раиси ўринбосари подполковник О.Т.Рахимов, Миллий гвардия Спорт курашлари бўйича ихтисослаштирилган олимпия заҳиралари мактаби чемпионлари Ҳасанбой Дўстматов, Ришод Собиров, Ихтиёр Наврузовлар билан ёшлар учрашуви ўтказилиб, спорт бўйича мастер класс ташкил этилди.

Тадбирнинг бадиий қисми бўлган маънавий-маърифий концерт дастурида Миллий гвардия ашула ва рақс ансамбли хонандалари томонидан мусиқий чиқишлар намойиш этилди.

Тадбир сўнгида муассаса тарбияланувчилари ҳамда муддатли ҳарбий хизматчилар ўртасида ташкил этилган танлов ва спорт мусобақаларида ғолиб бўлган иштирокчиларга диплом ҳамда эсдалик совғалари топширилди.

Text to speech