ТУМАН БИРИНЧИЛИГИ МУСОБАҚАСИ ЎЗ НИҲОЯСИГА ЕТДИ
Ҳозирги кунда, юртимиз бўйлаб мустақиллигимизнинг 30 йиллигига бағишланган спорт мусобақалари кенг миқёсда ўтказилиб келинмоқда. Шундай тадбирлардан бири куни кеча Фарғона вилояти Ўзбекистон туманида бўлиб ўтди.
Фарғона вилояти Қўриқлаш бошқармаси, Ўзбекистон тумани Қўриқлаш бўлими ҳамда туман Жисмоний тарбия ва спорт бўлими ҳамкорлигида спортнинг “Бокс” тури бўйича ўтказилган мазкур мусобақада тумандаги 8 ёшдан 18 ёшгача бўлган 100 га яқин спортчи ёшлар иштирок этиб, ўз маҳоратларини намойиш этди. Қизғин ва муросасиз кечган баҳсларда спортчи ёшлар устоз ва мураббийларидан олган сабоқларини амалда қўллаб кўриш имкониятига эга бўлишди. Мусобақа якунида ғолиб спортчилар ташкилотчилар томонидан диплом ва медаллар билан тақдирланди.
Байрам арафасида ўтказилаётган бу каби спорт тадбирлари ёшлар қалбида ватанпарварлик туйғуларини кучайтиришга хизмат қилмоқда десак муболаға бўлмайди.