Болажонлар учун Янги йил байрами давом этмоқда
Бугун Тошкент шаҳрида жойлашган “ЗЎР ТВ” телеканалининг концерт залида болажонлар учун “Қиш мўъжизаси 2” ёки “Кибер эртак” номли янги йил шоуси намойиш этилди.
Байрам тадбирида пойтахтимиздаги A.P.Xlebushkina номидаги 22-сонли ва 30-сонли Меҳрибонлик уйлари ҳамда Республика ўғил болалар ўқув тарбия муассасаси тарбияланувчилари, шу билан бирга, ҳарбий хизматчиларнинг фарзандлари иштирок этди.
Шунингдек, тадбирда Миллий гвардия қўмондони ўринбосари, полковник С. Мамаюсупов ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими вазири ўринбосари Дилшод Кенжаевлар ҳам бўлиб, болажонларни кириб келган янги йил билан самимий қутлади.
Айниқса, ёшларга байрам дастурида намойиш этилган саҳна кўринишлар, куй-қўшиқлар ва совғалар ҳурсандчилик улашди.